Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Хорижлик уламолар ташрифи

Тошкентда бўлиб ўтган "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" мавзуига бағишланган халқаро конференция қатнашчилари Бухорога ташриф буюрди.

Кавказ мусулмонлари диний идораси муфтийси, МДҲ мамлакатлари Динлараро кенгаши ҳамраиси Оллоҳшукур Пошшозода раҳбарлигидаги делегация таркибида Озарбайжон ва Қирғизистон уламолари, Россия Федерацияси турли минтақалари муфтий¬лари, Германиядаги Ев¬ропа-турк мусулмонлари иттифоқи раиси, Украина мусулмонлари диний идораси бошқаруви раиси ҳамда бошқалар бор эди.

Хорижликлар делегация¬сига Ўзбекистон мусулмонлар ¬диний идораси раҳбари муфтий У.Алимов, республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси О.Юсупов ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар дастлаб бу¬юк тариқат пирларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида бўлдилар. Нақшбандия тариқати асосчиси қабри олдида Қуръон тиловат қи¬линди.

Шундан сўнг мажмуа би¬лан яқиндан танишган меҳмонлар бу ерда жорий йилда фаолият бошлаган Мир Араб олий мадрасасида ҳам бўлиб, талаба ва мударрислар билан учрашдилар.

Делегация раҳбари муфтий, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбе¬кис-тонда диний бағрикенглик ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни асраб-авайлаш борасида қилинаётган ишларни юқори баҳолади ҳамда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуман ҳақидаги таассуротлари ҳа¬қида тўхталди.

Бухородаги Мир Араб мадрасаси собиқ шўролар тузуми даврида фаолият кўр¬сатган ягона диний ўқув юрти ҳисобланади. Меҳмонлар орасида мазкур мадрасада таълим олганлар ҳам бор эди. Улар Бухорода ўтган йилларини, ўзбекларнинг меҳрибон ва олижаноблигини, устоз мударрисларини эҳтиром ила эслашди.

Уламолар Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқувчи-ёшлари билан ҳам учрашдилар.

Меҳмонлар сафар давомида Бухоро шаҳрининг Пойи Калон мажмуаси, бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 87, 28.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.