Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳаёт тўлқинлари...

(Этюд)

Тўлқинлар... океан, денгиз, дарё, кўл... сокин, даҳшатли, ўзгарувчан, шўх, куйловчан...

Бу тўлқинда сузувчилар ҳам ҳар хил, бири ўрнини топган, бири изланишда, бири чўкмаслик учун ҳаракатда, яна бири эса жон талвасасида, яна бирови эса...

Бировлар ҳаёт тўлқинида ўқдек учади, тезлик уларнинг борлигини, ҳаётини аниқлаб беради, ҳар хил ҳолатда вақтни бой бермасликка ҳаракат қилади, улар учун ўтган ҳар қайтарилмас ҳаёт дақиқаси қадрлидир.

Тўлқинлар қандай бўлишига қарамасдан,бировлар суза туриб доим муҳтожларга ёрдам беради, мисоли дельфиндек, борини, бор кучини аямайди...

Ҳаёт тўлқини қизиқ-да: бировлар сузишни ҳам билмайди, худди ғам-ташвиши йўқдек, чунки улар қайиқда ёки катта кемада, уларга енгил-да!

Яна қаранг: бировлар хоҳ ўзи сузсин, хоҳ кемада қайси томонга ва нима учун сузаётганини билмайди, билишни ҳам истамайди, билса ҳам фақат кўр-кўрона, мақсад-орзусиз оқимда. Кўплари емишнинг қули, фақат шу бўлса бас...

Бир хиллар эса кимдандир, қаердандир доим нажот кутади, ўй-хаёли шунда, ўзида эса ҳаракат йўқ, чунки улар шунга ўрганган.

Ҳаёт тўлқини қизиқ-да: қаранг, бировлар ўз ўзанини ташлаб, доим тинч, сокин, тўкин-сочин, жойларга қараб сузади, бундай ҳолат ўзгарувчан су¬зувчиларда ёки имкони йўқ, мажбуран сузаётган ҳолатда, ёки вақтинчалик бўлади.

Яна кимлардир ҳаёт тўлқинида ҳам сузади, ҳам учади, учганда ҳам қанотини кенг ёйиб, жуда баланд, узоқ-узоқларга учади, кўпчилик уларга ҳавас қилади, чунки бундай қобилият ҳар кимда ҳам бўлавермайди-да!

Бировлар эса ҳаёт тўлқинида мисоли наҳанг, акула, фақат кучсизларни бадном қилади, йиқитади, чунки улар баҳайбат-да — қўли, кучи етади!

Қарангки, яна бировлар умуман бир чекка, тўлқинсиз, кўзга ташланмайдиган жуда сокин жойларда сузадилар, улар "Мен сенга тегмай, сен менга" ёки "Дунёни сув босса ҳам тўпиғига чиқмайди¬ган"лардан. Улар доим қўр¬қувда, хавф-хатарда, жоним тинч бўлсин, ҳеч ким мени кўрмасин, билмасин дейдилар... Бундайларнинг акси ҳам бўлади.

Шунақалар ҳам борки, улар энг чуқур жойларда суза¬дилар, худди бундай жойларда тўлқин йўқдек! Ҳа, тўлқин бор. Лекин улар доим биринчи, олдинда борадилар, ҳеч кимнинг қадами етмаган манзилларга борадилар, қилинмаган ишларни қиладилар, улар бутун ҳаётларини фақат шундай "теша тегмас" жойлардаги сузишларга бағишлайдилар, улар ҳар қандай тўсиқлардан ўта оладилар, уларнинг ғоялари бор, мақсадлари аниқ.

Тўлқинлар... Денгиз, океан, дарё, йўл... Бири сокин, бири шўх, бири даҳшатли, бири ўзгарувчан, яна бири куйловчан... Ҳа, ҳаёт ҳам бамисоли тўлқин.

Абдуқобил БУХОРИЙ.

:: орқага № 87, 28.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.