Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Нотариат соҳасидаги ислоҳотлар

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асосий тамойилларидан бири бу — қонун устуворлигини таъминлашдир.

Тузиладиган битимлар қонунийлигини таъминлашга ва низоли ҳолатлар келиб чиқишидан тарафларни ҳимоя қилишга қаратилган нотариат институти фуқаро ва юридик шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида алоҳида ўрин эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда нотариат фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базаси ва тегишли ҳуқуқни қўллаш ¬амалиёти шакллантирилди. ¬Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ҳаётимизга изчил жорий қилиниши муносабати билан нотариат институтининг соҳа ривожи учун янада барқарор, мустаҳкам қонунчилик ва ҳуқуқий базаси шакллантирилишига ҳамда такомиллаштирилишига эришилди.

Нотариал иш юритиш материаллари сақланишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маълумотнома¬лар ва архив ҳужжатлари нусхалари берилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғис¬тон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида нотариал архивлар ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, тегишли қонун, фармон ва қарорлар асосида нотариат институтининг такомиллаштирилиши бўйича сўнгги 5 йилда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларга асосан Жиноий, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фу¬қаролик, Солиқ кодекслари, ¬шунингдек, "Нотариат тўғрисида"ги қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қў¬шимчаларга кўра, нотариусликка номзод бўлган фуқарога бўлган ёш цензи 25 ёш этиб белгиланди. Шу билан бирга нотариусликка номзод юридик мутахассислик бўйича камида 3 йил муддатли иш стажига эга бўлиши лозимлиги белгиланди. Нотариус стажёри учун стажировка муддати бир йилдан икки йил муддатга узайтирилди.

Нотариат соҳасида яна бир янгилик — "Нотариус қасамёди" белгиланди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган улкан эътибор нотариат институтини ҳам четлаб ўтмади. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик субъектлари олдидаги ҳар қандай бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймасликка оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларнинг амалдаги ижроси муҳим ўринга эгадир.

Мамлакатимизда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, тадбиркорликни ишончли ҳи¬моя қилишни таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги 15 та давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда қўшма кўрсатма ишлаб чиқилиб, барча давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига ҳамда вилоят адлия бош-қармаси тизимидаги барча давлат нотариал идораларига ижро этиш учун юборилди.

Бундан ташқари, "Нотариат тўғрисида"ги қонун, "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" ва бошқа бир қатор соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича жойларда тар¬ғибот тадбирлари доимий ¬равишда ташкил қилиб борилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, нотариат соҳасидаги бундай ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини янада -кучайтиришга, фуқароларимизнинг энг аввало давлатга, ҳу¬қуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат идораларига бўлган ишончи янада ошишига, пировардида эса халқимиз турмуш тарзини яхшилашга, юртимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Азиз БАРОТОВ, вилоят адлия бошқар¬маси бўлим бошлиғи.

:: орқага № 87, 28.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.