Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ёнилғи-мойлаш материаллари кимёси ва технологияси соҳасида инновацион ишланмалар

Бухорода шундай мавзуда II халқаро илмий-техникавий конференция бўлиб ўтди.

Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат.

Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Ўз¬бекнефтгаз" акциядорлик жамияти ва "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Бухоро ва Фар¬ғона нефтни қайта ишлаш заводлари ҳамда соҳага тегишли қатор олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Дания, Россия, -Жанубий Корея, Украи¬надан таниқли олимлар, етакчи компания ва ишлаб ¬чи¬қариш корхоналари ¬мутасаддилари ва мутахассислари иштирок эт¬ди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллий иқтисодиётимизни, жумладан, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш эса углеводородли ва кимёвий хомашёларни қайта ишлашда соҳага замонавий инновацион ишланмаларни кенг жорий этишни тақозо этади.

Бугунги кунда юртимизда йиллик лойиҳа қуввати 8,5 миллион тонна бўлган нефть ва конденсатни қайта ишлаш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Улар бензин, керосин, дизель ёнилғиси каби 70 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариб, мамлакатимиз эҳтиёжини қондирмоқда. Тармоқнинг янада барқарор ривожланиши фан ва ишлаб чи¬қариш интергациясини жадаллаштиришни янги ¬босқичга кўтаришга ҳам боғлиқ. Мазкур йўна¬лишда мамлакатимизда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тадбирда экологик тоза, юқори октанли бензин ишлаб чиқариш, МДҲ мамлакатларида мойлаш материалларининг қўлланилиши истиқболлари, инновацион ишланмалардан фойдаланиш, "Евро-5" стандартидаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа долзарб масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, соҳани ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

—Халқаро стандартлар талабига жавоб берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга,—дейди Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бош муҳандиси, кимё фанлари номзоди Н.Мухторов.—Корхонамиз бир неча йилдирки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиа¬компаниясининг "Boing" типидаги самолётлари учун ¬зарур бўл¬ган ёнилғи Jet A-1 авиакеросини ишлаб чиқармоқда. Импорт ўрнини босувчи ушбу ¬ёнилғи лойиҳасини ўз¬лаштиришда Бутунроссия нефтни қайта ишлаш илмий-текшириш инс¬титути билан ҳамкорлик яхши самара берди. Биз яқин истиқболда заводимизни реконструкциялаш доирасида айрим ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича германиялик мутахассис олимлар билан ҳамкорлик қи¬лишга келишиб олдик.

Нефтни қайта ишлаш заводлари, транспорт ва техника воси¬талари ҳам¬да агре¬гатлари барқарор иш¬¬¬лашини таъминлашда мойлаш материаллари алоҳида омил ҳи¬собланади. Тан олиш керак, уларнинг айримлари катта валюта ҳи¬собига хориждан келтирилар эди. Айни пайт¬да бу борада ¬юр¬тимиз олимларининг ишланмалари қўл келмоқда.

Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш долзарб аҳамиятга эга. Қайд этилдики, жаҳоннинг аксарият мамлакатларида фойдаланилган техник мойлар ташлаб юбори¬лиши оқибатида ер ва флорага зарар етказилади. Бу муаммо ечимида ¬Ўз¬бекистон тажрибаси ¬эътиборлидир. Мамлакатимизда бундай техник мойлар қайта ишланмоқда.

Халқаро анжуманда маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этувчи компонентлар, қўндирма-бирикмалар, катализаторлар яратиш борасидаги изланишлар ҳа¬қида фикр алмашилди. Конференция энг замонавий технологиялар тақдимоти вазифасини ҳам ўтади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 86, 25.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.