Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Бурчига содиқ посбон

Суратда: Азим Кенжаев (ўнгда) касбдоши туман ИИБ штаби бошлиғи, майор Анвар Отаев билан бирга галдаги вазифаларни белгилашмоқда.

— Ҳар бир инсоннинг ҳаётида унутилмас кунлар бўлади. Айниқса, танлаган касби орқали эришган муваффақиятлари кишига катта-куч қувват бағишлаб, меҳнати қадр топганидан, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан кўнгли тоғдек кў¬тарилади,¬¬ ¬¬¬¬¬¬¬¬¬— дейди Мустақиллик байрами арафасида Президентимиз фармонига биноан "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган Ромитан тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори Азим Кенжаев. ¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬— 20 йилдан буён ички ишлар тизимида хизмат қилиб келмоқдаман. Мен фаолият юритаётган ҳудудда 7019 нафар аҳоли, 1411 та хонадон, 1761та оила, 1930 нафар вояга етмаган ёшлар мавжуд. Биз маҳалла фуқаролар йиғини, қишлоқ врачлик пунк¬ти билан доимий равишда ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Хонадонларга кириб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, аҳолини огоҳлик ва ҳушёрликка чақириш мақсадида давра суҳбатлари ўтказиб, ҳудуддаги тинчлик ва осойишталикни таъминлашда жавобгарлик ҳисси билан хизмат вазифамни адо этиб келмоқдаман. Ҳудудда 3 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Ўқувчиларнинг дарсдан кейинги вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 1 та спорт маж¬муаси, стадион ва бадиий гимнастика зали болалар ихтиёрига берилган. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мактабларда "Давомат" рейдлари, кечки пайтда эса жамоатчилик билан бирга тунги қоровуллик профилактик тадбирларини мунтазам ўтказиб турамиз.

А. Кенжаев тумандаги "Ромитан" маҳалла фуқаролар йиғини 177-таянч пунктида профилактика катта инспектори вазифасида ишлайди. Ушбу маҳалладан ташқари Қаҳрамон, Ўба маҳаллалари тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга ҳам астойдил ҳаракат қилади. Азим Кенжаев фаолият юритаётган ҳудудда ўз жонига қасд қилиш, оғир жиноятлар, майда безориликлар, айниқса вояга етмаганлар ва аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилмаган. У мактабларда ва маҳалладаги давра суҳбатларда ҳамиша ёшларни спорт билан шуғулланишга ундайди. Унинг чорловлари бесамар кетмаган. Самбо ва таэквондо бўйича республика чемпионлари Омон Наврўзов ва Бекзод Нав¬рўзовлар шу маҳалладан етишиб чиққан.

— Ўғлим Беҳрузни тарбиялашда ва мени қийнаётган муаммоларга ечим топишда маҳалла фаоллари ва Азим аканинг ўрни бўлакча, — дейди ушбу маҳалла фуқароси Ҳ.Остонова. — Улар ҳамиша оиламиздан хабардор, ўғлим билан мунтазам суҳбатлашиб, унинг ҳаётда ўз ўрнини топиши ва бир касб эгаси бўлиши учун ўз маслаҳатларини аяшмайди. Маҳалламизда улар каби тинчлик посбонлари бор экан, биз, оналарнинг фарзандларимиз хавфсизлигидан кўнг¬лимиз тўқ.

Азим Кенжаев ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. У таълим муассасаларидаги ўтказилаётган "Давомат" рейдларида аниқланган, мунтазам дарсларга қатнашмайдиган ўқувчиларнинг оилаларига бориб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказиб, фарзандларидаги бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўради. Беҳруз Ашуров ва Бекзод Ҳасановлар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида улар бугун ўз вақтида ўқишга қатнаб, спорт билан шуғулланишни ҳам канда қилишмаяпти.

— Жамиятда тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқларини муҳофаза этиш ва бугунги кунда юзага келаётган терроризм, диний экстремизм, одам савдоси сингари жиноятлар ва ёшлар орасида ёт ғоялар тар¬қатилиши каби хавфларни ўз вақтида бартараф этиш ички ишлар ходимларининг шарафли бурчидир,—дейди А.Кенжаев.—Мен масъулиятли касбим билан фахрланаман. Яқинда кўксимга тақилган медаль мени хизмат вазифамни янада масъулият билан бажаришга, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда бор куч-ғайратим билан астойдил ишлашга руҳлантирди.

¬¬¬¬¬¬¬Бугунги тезкор ва шиддатли замон ҳар бир соҳа ходимлари олдига янгидан-янги талаблар қўймоқда. Жамиятимиздаги турли таҳдидларга қарши курашда профилактик тадбирларнинг кенг қамровли ва аниқ манзилли бўлишига эришиш лозим. Айниқса, эртанги кунимиз эгалари бўлган ёш авлодга қарши маънавий хуружларнинг кучайгани профилактик тадбирларга мутлақо янгича руҳда ёндашиш, соҳага инновацион ғояларни татбиқ этишни тақозо этади. Ана шундай масъулиятли ва машаққатли вазифани бажараётган ички ишлар ходимларини касб байрамлари билан қутлаб, уларга Амир Темурдаги шижоат ва матонат, Жалолиддин Мангубердидаги қатъият ва жасорат ҳамроҳлигини тилаймиз.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома "мухбири.

:: орқага № 86, 25.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.