Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Таълим-тарбия жонкуярлари

Устоз меҳнатининг эътирофи

Юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси йўлида меҳнат қилаётган устозлар ҳар томонлама эъзозланмоқда. Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол, билимли қилиб вояга етказиш, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон Қоракўл академик лицейи ўқитувчиси Норхон Исоев (суратда: ўртада) ҳам яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ёшларга кимё фанини ўргатиш ишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

1983 йилда Бухоро давлат педагогика институтининг кимё факультетини муваффақиятли тугатгач, Олот туманидаги 15- ва 28-умумтаълим мактабларида 18 йил давоми¬да¬ ўқувчиларга кимё фанидан сабоқ берди. Таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни қўллаш сир-асрорларини чуқур эгаллади. 2009 йилдан буён Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон Қоракўл академик лице¬йида фаолият юритмоқда.

Ушбу таълим масканига ўқувчилар тўққизинчи синфдан кейин синов асосида қабул қилинади. Бу ерда барча фанлар чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Таълим жараёнида илғор педагогик усулларни қўллашда Норхон Исоев ҳамкасбларига ибрат бўлаётир. Шогирдларининг турли фан олимпиадаларида яхши кўрсаткичларга эришаётгани фидойи педагогни янада кўпроқ изланишга ундамоқда.

—Устоз учун шогирдлар камолини кўриб, қувонишдан ортиқ бахт бўлмаса керак, — дейди Норхон ака.—Ҳар йили ўқувчиларимнинг билимлар бе묬лашувларида фаол иштирок этаётгани ва юқори натижаларни қўлга киритаётгани менга янги куч-ғайрат бағишлайди. Уларнинг олий ўқув юртларига қабул қилинганини эшитсам, педагоглик касбини танлаганимдан қувонаман.

Норхон Исоев дарс жараёнида мавжуд дарсликлар билан чекланиб қолмай, қўшимча адабиётлардан ҳам унумли фойдаланади. Дарсларни интерфаол усулда ўтишга алоҳида аҳамият беради. Ўқувчиларда кимё фанига катта қизиқиш уйғота олади. Моҳир педагогнинг шогирдлари фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётгани ва мамлакатимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинаётгани ҳам устознинг тинимсиз меҳнатлари самарасидир.

2013 йилги кимё фанидан халқаро Менделеев олимпиадасининг бронза медали соҳиби Азиз Ҳамроқулов ҳозирда Тошкент Тиббиёт академиясида таҳсил олмоқда. Бундан таш¬қари, ҳар йили 20-25 нафар ўқувчи тиббиёт, педагогика, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий ўқув юртларига ўқишга кириб, устоз берган таълим- тарбия ва ишончини оқлашмоқда . Собиқ ўқувчилари бугунги кунда ўз соҳасининг етук кадр¬лари бўлиб етишган. Жумладан, Содиқ Хожжиев—Навоий педагогика институти проректори, Шокир Ҳожиев — Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ўқитувчиси вазифаларида меҳнат қилишмоқда.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида моҳир педагог ҳаётида яна бир унутилмас воқеа юз берди. Президентимиз фармонига биноан Норхон Исоев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

—Сидқидил қилинган меҳнат ҳеч вақт бесамар кетмайди,—дейди Норхон ака.—Бу мукофотни лицейимиз аҳил жамоасининг машаққатли меҳнати ва ўқувчи-ёшларнин㬬¬ кучли билим олиш йўлидаги тинимсиз ҳаракатлари самараси деб биламан. Юртбошимизнинг бу эътибори ўзимизга бўлган ишончни орттириш билан бирга Ватан тараққиёти ва таълим равнақи йўлида янада самаралироқ меҳнат қилиш масъулиятини юклайди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 83, 14.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.