Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Партиялар ҳаёти

Инновацион фаолият — давр талаби

Бухоро давлат университети тарих факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши "Ёш адолатчилар" қаноти ташаббуси билан "Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

"Инновацион фаолиятни жадаллаштириш — давр талаби" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида партия вилоят кенгаши фаоллари, "Ёш адолатчилар" қаноти ҳузурида ташкил этилган "Адолат ниҳоллари" интеллектуал клуби аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, талабаларнинг ушбу фаолиятга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, ўқитувчилар ва ходимларнинг бу борадаги фаоллигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада олий ўқув юртларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини янада мустаҳкамлаш, инновацион фаолиятга бевосита алоқадор олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Тадбирда "Ёш адолатчилар" қаноти фаоли Низомиддин Сувонов партия томонидан ишлаб чиқилган "Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси" лойиҳаси тақдимотини ўтказди. Мазкур лойиҳа соҳа тараққиётида муҳим ўрин тутувчи ёшларнинг инновацион фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бериши ҳақида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида таълим тизимини такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш, таълим, фан ва амалиёт ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилаётган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили экани қайд этилди. Бу соҳани янада ривожлантириш борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Зуҳро МИРЗАҲАМДАМОВА, Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят ¬кенгаши раиси ўринбосари.

:: орқага № 83, 14.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.