Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Ҳаракатлар стратегияси ва миллатлараро муносабатлар

Ўзбекистон—дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилини ривожлантириш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Жамиятда дўстлик ва аҳиллик, тинчлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлаш, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий соҳаларда ислоҳотларни изчил амалга ошириш халқ¬аро майдонда мамлакатимиз нуфузи янада оширилишининг муҳим омили ва зарур шарти ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшамоқда. Улар барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, ¬ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуришга ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга катта ҳисса қўшмоқдалар.

Ўзбекистонда яшаб келаётган барча миллат ва этник диаспораларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат кўрсатувчи 138 та миллий маданий марказ, шунингдек, мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган 34 та дўстлик жамияти муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Фуқаролар тотувлиги барқарорлигини, турли миллатлар вакиллари ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга, ватандошларимиз онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришга, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга, мамлакатимизнинг жамият турли соҳаларидаги ютуқлари мазмун ва моҳияти тарғиботига, шунинг¬дек, ушбу йўналишда бажарилаётган ишларни ва амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали мувофиқлаштиришга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида шу йилнинг 19 ма¬йида Президентимиз томонидан қабул қилинган "Миллатлараро муно¬сабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга асосан Республика байналмилал маданият маркази ва Дўстлик жамиятларининг маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди.

Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар¬ Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида шундай деган эди:

"Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбе¬кистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир.

Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё — биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир.

Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоридир".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга қилган давлат ташрифлари, ушбу республикалар давлат раҳбарларининг мамлакатимизга расмий ташрифлари, улар ўртасида олиб борилган дўстона музокаралар, ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича имзоланган шартномалар ва бош¬қа ҳужжатлар айнан ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Қувончлиси шундаки, бу жараёндан вилоятимиз раҳбарлари, аҳолиси ҳам четда тургани йўқ. Шу йилнинг 7 март куни Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев бошчилигидаги воҳамиз делегацияси қардош Туркманистон Республикасининг Туркманобод шаҳри марказий кўчаларидан бирига мамлакатимиз истиқлоли меъмори Ислом Каримов номининг берилиши, республикамиз Биринчи Президенти хотирасига ёдгорлик мажмуасининг барпо этилиши ҳамда бу жойда унинг бюсти ўрнатилишига бағишланган тантаналарда иштирок этди. Ўз навбатида жорий йилнинг 12 август куни Туркманистон Республикасининг Лебап вилояти ҳокими Чаригелди Чарлиев раҳбарлигида ишбилармон доиралар вакиллари Бухоро шаҳрида бўлдилар. Туркманистонлик меҳмонлар шу куни "Кнауф гипс Бухоро" хорижий ва "Бухоро бриллиант силк" қўшма корхоналари, ҳунармандлар фаолияти билан танишиб, воҳанинг меъморий обидаларини кўздан кечирдилар, муқаддас қадамжоларини зиёрат қилдилар. Барчага аёнки, иккала республика қўшни вилоятлари орасидаги бундай ташрифлар ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги қардошлик, иқтисодий ва маданий алоқаларни, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда вилоятимизда ўндан зиёд миллий маданий марказлар жўшқин фаолият кўрсатмоқда. Турк, форс-тожик, татар-бошқирд, немис, корейс, рус, поляк, яҳудий ва бошқа миллий-маданий марказлар шу воҳада истиқомат қилаётган турли диаспора вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш баробарида юртдошларимиз, хусусан, ёшлар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб, вилоятимиздаги миллий маданий марказлар томонидан "Ўзбекистон — умумий уйимиз" шиори остида ўтказилган тадбирларда янада ёрқинроқ намоён бўлди.

Бухоро шаҳри жаҳоннинг 11 давлатидаги, жумладан, АҚШнинг Санта-Фе, Россиянинг Орехово-Зуево, Испаниянинг Кордова, Туркиянинг Малатия ва бошқа шаҳарлари билан ўзаро биродарлашган. Яқинда улар сафига Хитой Халқ Республикасининг Лоян шаҳри ҳам қўшилди. "Халқ дипломатияси" анъаналари асосида вужудга келиб, ривожланиб бораётган бундай алоқалар иқтисодиёт, ижтимоиёт, фан, маданият ва бошқа соҳаларда ўзаро тажриба алмашиниш, туризмни ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши "Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш" деб номланган. Шу йўналиш доирасида республиканинг конституциявий тузимини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қи¬лишга доир чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, киберхавфсизлик соҳасида ахборот, норматив-ҳуқуқий асослар тизимини такомиллаштириш, аҳолини фавқулодда ва¬зиятлардан¬ хабардор қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, шунингдек, Миллатлараро со¬ҳадаги сиёсатнинг устувор йўналишлари концепциясини ҳамда Диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир "Йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан 2017 йилга мўлжалланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, техно¬логик ва молиявий-техник ҳамкорлигини тубдан ривож¬лантириш ва кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Хуллас, республикамиз Президентининг "Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож¬лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши мамлакатда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни ¬таъминлаш бўйича яхлит тизимни ривожлантириш, миллий маданий марказ¬ларнинг самарали ишлаши учун янада қулай ва кенг ¬имкониятлар яратиш, уларнинг бунёдкорлик ташаббуслари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кў¬тариш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларни янада ¬ривожлантиришга хизмат қилади.

Абдужалил ХАЛИЛОВ.

:: орқага № 80, 04.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.