Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Муносабат

Сув — ҳаёт-мамот масаласидир

Бугун давралардаги гурунгларда гап ижтимоий-сиёсий мавзуларга бориб тақаладиган бўлса, ¬албатта Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамб¬леясининг яқинда бўлиб ўтган ¬навбатдаги сессиясида сўзлаган нутқи тилга олинади. Бу халқимизнинг дахл¬дорлик ҳисси ошиб бораётганини кўрсатади.

Инсоннинг ҳаётий фаолияти, ҳар қандай мамлакатнинг фаровонлиги нафақат энергетика, меҳнат, балки сув ресурсларига ҳам боғлиқдир. Масалан, сув тақчил бўлса, хўжалик фаолиятида, жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Буни оммавий ахборот воситалари ор¬қали берилаётган дунёнинг қатор мамлакатлари аҳолиси ҳатто ичимлик суви етишмовчилигидан қийналаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам тасдиқлаб турибди.

Трансчегаравий дарёлар гидроресурслар истеъмолига ўзгача ёндашувни талаб этади. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги нутқида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўз юритар эканмиз, минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш каби муҳим масалани четлаб ўтолмаймиз, дея таъкидлагани бежиз эмас. Юртбошимиз сув масаласини ҳал қилишда минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олишдан бошқа оқилона йўл йўқлигини эътироф этиш баробарида бугунги куннинг энг ўткир муаммоларидан бири — Орол ҳалокатига, у билан боғлиқ оқибатларни бартараф қилиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этаётганлигига эътиборни қаратди.

Республикамизнинг қатор воҳалари, жумладан Бухоро ва Навоий вилоятлари сув таъминоти Аму¬дарё билан боғлиқдир. Ушбу дарё¬нинг муайян қисми Туркманистон ҳудудидан ўтади. Ушбу мамлакат ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги яқин қўшничилик ҳамда дўстона муносабатлар қарор топганлиги трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича халқаро талабларга мувофиқ бағрикенглик муносабати қарор топгани муҳим омил бўлмоқда. Аму—Бухоро машина каналининг бош иншооти жойлашган Фароб туманида туркман ва ўзбеклар аҳилликда меҳнат қилиш¬япти.

Кези келганда шуни таъкидлаш жоизки, ҳар қандай табиий бойлик сингари сув ҳам битмас-туганмас эмас. Демак, тириклик гарови бўлган бу ресурсдан оқилона фойдаланиш лозим. Вилоятимизда мазкур йўналишда об-ҳаётдан фойдаланишнинг ¬те-жамкор техноло¬гиялари, масалан, экин майдонларини томчилатиб суғориш жорий этишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лекин ҳали бу етарли эмас. Жойларда вегетация даврида сувдан меъёрида фойдаланмаслик, уни зовурларга оқизиш каби ҳолатлар қайд этилди. Албатта, қонунбузарларга тегишли молиявий жарима ва интизомий чоралар кўрилди. Лекин исрофгарчиликлар олдини олиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш, истеъмолчиларда экологик маданиятни янада ошириш зарурдир.

Раззоқ ОСТОНОВ, вилоятлараро Аму-Бухоро машина канବлини ишлатиш бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси.

:: орқага № 79, 30.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.