Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Меҳр-мурувват акцияси

Халқимизга хос меҳр-оқи¬бат, хайр-саховат сингари азалий қадриятлар бугун жамиятимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Юртимизнинг, хусусан, вилоятимизнинг ҳар бир гўшасида амалга оширилаётган эзгу, савоб ишлар бунинг далилидир. "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас" шиори ҳаётимизнинг ҳар бир бўғинида етакчи тамойил ҳисобланади. Воҳамиз марказидаги "Мироншоҳ" рес¬торанида жисмоний имкония¬ти чекланган эллик нафарга яқин кишига маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида уюштирилган хайрия тадбири ҳам шу йўналишдаги ишларнинг янги ифодаси бўлди.

Мазкур меҳр-мурувват тадбири Бухоро шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, давлат солиқ инс-пекцияси ташаббуси билан ўтказилди. Унда жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Кечани Бухоро шаҳри ҳокими Карим Камолов кириш сўзи билан очиб, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиб, улар кўнглини олиш халқимизнинг олижаноб фазилати эканини таъкидлади. Тадбирда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга тадбиркорлар ҳомийлигида харид қилинган, умумий қиймати тахминан 45 миллион сўмни ташкил этувчи жами 48 та ногиронлик аравачаси берилди.

Ушбу хайрия акциясида миллий анъанамизга кўра ош тортилди. Тўкин дастурхон устида дилдан суҳбат қурилди. Шунингдек, истеъдодли санъаткорлар она диёримиз, меҳнатсевар халқимиз тараннум қилинган куй-қўшиқлари билан даврага ўзгача файз киритишди.

—Давлатимизнинг инсонпарварлиги, ғамхўрлигини ҳар лаҳза ҳис этиб, кўриб турибмиз,— дейди тадбир иштирокчиси Зумрад Аҳмедова.—Мана, бугун бизга ҳар жиҳатдан қулай, янги ногиронлик аравачалари туҳфа қилинди. Бундан бошимиз осмонга етди. Айни шу онларда юртимизда ҳеч бир инсон меҳр-шафқатдан четда эмаслигини яна бир бор юракдан туйдим.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 77, 23.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.