Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Энг муносиблар рағбатлантирилди

Бухорода болаларни намунали дам олдириш ва соғ¬ломлаштириш ташкилотчилари анжумани бўлиб ўтди.

Унда оромгоҳ ташкилотчилари, ҳомий корхоналар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Бу йилги дам олдириш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилган эди,—дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ғ.Сафаров. — Вобкент туманидаги собиқ "Йўлдош" оромгоҳи негизида "Порлоқ келажак" оромгоҳи янгитдан қурилди. Шунингдек, "Ёш алоқачи", "Ёш қурувчи", "Мовий гулхан" оромгоҳлари таъмирланди, қатор бош-қа ана шундай масканлар янада кенг қулайликларга эга бўлди. Умуман, мавсумда 16 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳда 6958 нафар, 128 та мактаб қошидаги кундузги оромгоҳда 11016 нафар, жами 17974 нафар ўғил-қиз дам олдирилди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 305 нафарга кўпдир.

Дам олдириш ва соғломлаштириш тадбири доирасида, жумладан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги "Билимлар беллашуви" танловининг вилоят босқичи ғолиблари учун "Нефт¬чи" оромгоҳида тўртинчи мавсумда "Интеллектуал ривожлантириш" оромгоҳи ташкил қилиниб, унга 75 нафар иқтидорли ўқувчи жалб этилди.

Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли тарзда ташкил этиш мақсадида барча оромгоҳларда кутубхона, тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, турли маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Бунда албатта, ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишда намуна бўлган корхона, ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оромгоҳларда фаолият юритган энг фаол ва ташаббускор ходимларнинг хизмати катта. Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчилари анжуманида бу алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда "Порлоқ келажак" оромгоҳи "Энг намунали болалар оромгоҳи" кўрик-танлови ғолиби сифатида тақдирланди. Ушбу ва "Ёш пахтакор" оромгоҳини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган Бухоро "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмаси" масъулияти чекланган жамияти "Энг ғамхўр ҳомий" номинациясида эътироф этилди. Шунингдек, "Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари ҳамда болалар оромгоҳлари ходимлари" танлови ғолиблари номинациялар бўйича, "Энг яхши оромгоҳ бошлиғи", "Энг жонкуяр ҳоким", "Энг яхши ҳамкор", "Энг масъулиятли ташкилотчи", "Энг намунали стационар оромгоҳ" йўналишларида эътироф этилганлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Тадбир доирасида оромгоҳларда ташкил этилган тасвирий ва амалий санъат ҳамда бошқа тўгараклар қатнашчилари томонидан яратилган ижодий асарлар кўргазмаси намойиш этилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 75, 16.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.