Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Талабаларга туҳфа

Мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда нав¬қирон авлоднинг ҳар ¬томонлама чуқур билим олиши, спортга ошно тутиниши учун кўплаб имкониятлар яратилаётгани маълум. Яқинда Бухоро давлат университети педагогика ҳамда жисмоний маданият факультетлари ўқув биноларининг капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилгани ҳам шу борадаги хайрли ишлар сира¬сидандир.

Шу муносабат билан бу ерда ўтказилган тантанали маросимда профессор-ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, талабалар иштирок этишди.

Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Носиров бу каби кўламдор бунёдкорлик ишлари халқимизга хос азалий қадриятлардан эканлигини, бундай эзгу анъана Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ғамхўрлиги остида муносиб давом этаётганини таъкидлади. Ўз навбатида таълим даргоҳи ректори А. Тўлаганов, бокс бўйича жаҳон чемпиони Ш. Ғиёсов ва бошқалар сўз олиб, ёшлар таълим-тарбияси, камолоти масаласи бугун давлат сиёсати даражасида эканига эътиборни қаратишди. Таъкидландики, ҳар иккала факультет биноларининг Давлат инвестиция дастури асосида 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига таъмирланиб, янги ўқув ва мебель жиҳозлари, компьютер ҳамда техник воситалар билан таъминлангани бунинг ёрқин далилидир.

Эътиборлиси, 800 ўринга эга биргина жисмоний маданият факультети биносини таъмирлашга 4 миллиард 645 миллион сўм, спорт инвентарлари ҳамда бошқа буюмлар хариди учун эса 205 миллион сўм сарфланди.

— Биз, ёшларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор, ғамхўрликдан ғоят миннатдормиз, — дейди бадиий гимнастика бўйича мамлакат чемпиони, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Гулноз Алиева. — Янгича қиёфадаги биноларда, янгича шароитлар асосида таҳсил олиш завқли, албатта. Бу биз учун ажойиб туҳфа бўлди.

Ўйлайманки, бу ерда яратилган имкониятлар, қулайликлар малакали кадрлар тайёрлашга, ўқув самарадорлиги ошишига, шу орқали минглаб истеъдод эгаларининг камол топишига хизмат қилади.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 75, 16.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.