Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Жамоатчилик назорати

Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмасида Ўзбекистон Республикаси Парламент комиссияси томонидан семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси муҳокама этилди. Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раи¬си Тоҳир Баҳронов, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Жасур Болтаев ва бошқалар сўзга чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Таъкидландики, мамлакатимизда жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган ва у тизимли равишда ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга, жамиятни демократлаштириш жараёнининг босқичма-босқич ривожланиб бориши самараси ўлароқ фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортиб бормоқда. Бу эса жамоатчилик назорати бўйича махсус қонун қабул қилишни талаб этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси тайёрланди. 21 моддадан иборат мазкур қонун ло¬йиҳасининг мақсади фуқароларнинг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Конституциямизда кафолатланган жамият ва давлат ишларини бошқаришга бўлган ҳуқуқларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Шунингдек, анжуманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида муҳокамалар бўлиб ўтди.

— Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда жамоатчилик назоратини олиб боришнинг ҳуқуқий асослари ҳар томонлама мустаҳкамланиб, бу борада фуқаролар ўзини ўзи бош¬қариш органларининг жамоатчилик назорати билан боғлиқ ваколатлари ҳам кенгайиб боряпти, — деди тадбирда сўз олган "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Аҳрор Ғуломов. — Жамоатчилик назоратининг жамиятни модернизация қилиш,¬демократлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бошқа ислоҳотларнинг амалга оширилишида муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда амалга оширилиши лозим устувор вазифаларга жиддий эътибор қаратиш керак.

Семинарда қайд этилганидек, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан йилнинг ҳар чорагида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитишни ташкил этишда ҳокимлик, идора ва ташкилотлар ходимларининг масъулиятини ошириш, маҳаллалар ҳузурида ташкил этилган комиссиялар фаолиятини янада жонлантириш сингари бир қатор вазифаларни тизимли ташкил этишда давлат ва нодавлат, жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари, ташаббускор ёшлар, масжидлар имом-хатиблари ва бошқалар имкониятларидан унумли фойдаланиш лозим. Улар иштирокида жамоатчилик назоратини самарали йўлга қўйиш орқали ўйлаган мақсадларга эришиш мумкин. Бу эса юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Семинар доирасида Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бош¬қа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган 3- ва 4-грант танловининг Бухоро вилояти бўйича ғолиблари тақдирланди. 5-6-грант танлови мавзулари эълон қилинди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 75, 16.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.