Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Вобкентда янги шифо маскани

Шофиркон-Вобкент йўналиши билан кетаётиб, катта ўзбек трактига чиқаверишда йўл ёқасидаги муҳташам шифо масканига кўзингиз тушади. Яқиндагина фойдаланишга топширилган ушбу хусусий клиникада асаб ва ички касалликлар билан оғриган беморларга сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Тадбиркор Гулчеҳра Ҳамидова томонидан 1,5 миллиард сўмлик маблағ эвазига амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ва Миллий банк туман бўлимининг 500 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобига келтириб ўрнатилган замонавий даволаш жиҳозлари қишлоқда юқори сифатли тиббий хизматни ташкил этишда асос бўлди. Янги шифо маскани бир вақтнинг ўзида 30 нафарга яқин беморни қабул қилиш қувватига эга.

— Клиникада беморлар физиотерапия муолажаларини олишлари ва стоматолог хизматидан баҳраманд бўлишлари мумкин, — дейди бош шифокор Мардон Аҳмедов биз билан суҳбатда. — Тиббий маскан ишга туширилиши билан 26 нафар киши доимий иш билан таъминланди. Яқин келажакда қўшимча хизмат турларининг ташкил этилиши эвазига яна ўнга яқин иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Айни дамда кардиолог Умид Фазлиддинов, асаб касалликлари шифокори Шоакбар Давронов, ҳамширалар Меҳринисо Турдиева ва Нигора Амруллаева каби малакали ходимлардан иборат аҳил жамоамиз хизмати аҳолига маъқул бўлмоқда.

Вилоятимизнинг чекка қишлоқлари, аҳоли пунктларида бўлаётган бу каби ўзгаришлар, янгиланишлар замирида аввало мамлакатимиз раҳбарининг тиббиёт тизимини такомиллаштиришда хусусий сектор улушини кенгайтириш, унинг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш борасидаги эътибори муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 75, 16.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.