Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Махсус сиртқи таълим — билим олишнинг қулай имконияти

Мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлайдиган дўстимнинг опасини учратиб қолдим. У жилд-папка кўтарганча, шошиб борарди. Одатий ҳол-аҳвол сўрашгач,опа педагогика йўналишларида махсус сиртқи бўлимлар очилгани, унда ўз ихтисоси бўйича ўқиб, олий маълумотли бўлиш ниятидалигини, шунинг учун ҳам университетга ҳужжат топширишга бораётганини айтиб қолди.

Таълим муассасаларининг мактабгача, бошланғич, мусиқа, тасвирий санъат, чет тиллари, меҳнат таълими, жисмоний тарбия йўналишлари ва бошқа фанлар бўйича олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекис¬тон Республикаси Президентининг жорий йил 9 августида қабул қилинган "Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори айни шу мақсад ечимига хизмат қилади. Қарорга асосан мамлакатимизнинг 15 олий билимгоҳида турли йўналишлар бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил қилинди.

Айни кунларда Бухоро давлат университетида ҳам 7 йўналиш бўйича махсус сиртқи таълим олиш учун қабул жараёнлари бошлаб юборилган.

— Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга, камида 3 йил педагогик амалий иш стажи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан тавсияномалари бўлган абитуриентлар махсус сиртқи бўлимга ўқишга қабул қилинмоқда,—дейди биз билан суҳбатда БухДУнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ориф Қодиров.—Жорий 2017-2018 ўқув йилида мавжуд йўналишлар бўйича 330 ўрин ажратилган бўлиб, сирт¬қи таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилади. Ўқиш муддати эса 3 йилни ташкил этади.

Махсус сиртқи бўлимга ўқишга кириш учун тавсиянома берган ташкилот ёки идора, олий таълим муассасаси ва талаба ўртасида ўқишни якунлагандан ке¬йин тавсиянома берган ташкилот йўлланмасида кўрсатилган иш жойида (таълим муассасасида) беш йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб бериш мажбурияти билан уч томонлама шартнома тузилади.

Сиртқи бўлимда ўқиётган талабалар тегишли қулайликларга эга бўлади. Масалан, имтиҳонлар, синовлар топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтида уларнинг асосий иш жойларида ойлик иш маошлари сақланган ҳолда 2 марта муддати 1 ой бўлган ўқув таътиллари берилади.

Қоидага кўра, таътил умумтаълим мактабларидаги қишки ва ёзги таътил вақтларига тўғри келадиган вақтларда берилади. Бунда талабаларга йиллик меҳнат таътилларининг берилиш тартиби ҳам сақлаб қолинади.

2017-2018 ўқув йили учун махсус сирт¬қи ва сиртқи таълим бўлимларида ўқув жараёнлари истисно тарзида 1 октябрдан бошланади.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 73, 09.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.