Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Фахрийлар — фахримиз

Қўшалоқ байрам шукуҳи

Шу кунларда вилоятимиз шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда муқаддас диний байрамимиз Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилган барча тадбирларнинг тўридан уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат оқсоқоллар, чеҳраларидан нур ёғилиб турган бувижонлар жой олдилар. Зеро, Ватанимиз озодлиги учун II Жаҳон уруши жанггоҳларида душманга кўксини қалқон этган, фронт орти машаққатли меҳнати азобларини чеккан, давлатимиз мустақиллиги йўлида курашган, истиқлолдек улуғ неъматни кўз қорачиғидек сақлаб, юртимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, навқирон авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаб, ёшларни янгидан-янги марраларни забт қилишга руҳлантиришда бу табаррук инсонларнинг хизматлари бениҳоя катта.

Жорий йилнинг 30 август куни вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу қўшалоқ байрамлар шарафига Бухоро шаҳридаги "Паризод" тўйхонасида ташкил этилган хайрия тадбирига вилоятимизнинг барча ҳудудлари вакиллари бўлмиш 600 нафардан зиёд нуронийлар таклиф қилиндилар.Тўкин дастурхон атрофига жамулжам бўлган отахон ва онахонларнинг дилкаш суҳбатлари қизигандан-қизиди.

Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев мамлакатимизда давлатимиз раҳ-бари Шавкат Мирзиёев бошчилигида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури асосида воҳамизда рўёб¬га чиқарилаётган улкан бунёдкорлик лойиҳалари, кекса авлод вакиллари, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар ва эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий кўмак ҳақида тўхталиб, отахон ва онахонларни Мустақиллик куни ҳамда Қурбон ҳайити билан қизғин муборакбод этди.

Президентимиз фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан "Фидокорона хизматлари учун" орденига сазовор бўл¬ган "Нуроний" жамғармаси фаоли Беҳбуд Жумаев тадбирда фахрийлар ¬но¬мидан сўзга чиқиб, она-диёримиз, жумладан Бухорои шарифда кексалар доимо эъзозда бўлиб, уларга беқиёс ғам¬хўрликлар кўрсатилаётгани учун давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз ва вилоят ҳокимлигига миннатдорчилик билдирди ҳамда воҳа фахрийлари бундан буён ҳам ижтимоий-сиёсий ҳаётда, ёшларни миллий истиқлол ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол қатнашишга камарбаста эканликларини изҳор қилди.

Миллий анъанамизга кўра қарияларга ош тортилди ҳамда ҳайитлик совғаси тарқатилди. Кекса санъаткорлардан иборат "Манзур" гуруҳи созанда ва хонандалари давра иштирокчиларини Шашмақом тароналари ҳамда мумтоз қўшиқлардан баҳраманд этдилар.

—Мустақиллик байрами ва Қурбон ҳайити муносабати билан шаҳар ва туманларимизда қатор хайрия ва инсонпарварлик акциялари ўтказилди,—деди "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими кенгашининг раиси Фармон Аминов.—Ушбу саналар муносабати билан 800 нафар отахон ва онахонга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат Президент совғалари берилди. Жамғармамизнинг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари ҳисобидан уруш ва меҳнат фахрийларига, эҳтиёжманд оилаларга 650 та ана шундай совғалар тарқатилди. Байрам кунлари 100 нафарга яқин ногирон махсус аравача эгаси бўлди. Булардан ташқари кўплаб корхона ва ташкилотлар, серҳиммат ҳомийлар ўз маблағлари ҳисобидан кекса авлод вакиллари ҳамда кам таъминланган оилаларга байрам совғаларини ҳадя этдилар.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 71, 03.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.