Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Меҳр ва эътибор оғушида

Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйида Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайити байрамлари муносабати билан "Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!" шиори остида хайрия тадбири ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирдан кўз¬ланган мақсад тарбияланувчиларнинг ўз ҳаёт йўлини танлашларига кўмаклашиш, маънавий далда бўлиш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раиси Зариф Комилов сўзга чиқиб, барчани қўшалоқ байрам билан қутлар экан, болажонлар ҳамиша давлатимиз ғамхўрлиги оғушида эканини таъкидлади. Шундан сўнг Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига сов¬ға-саломлар — бадиий адабиётлар топширилди.

— Айни пайтда муассасамизда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 98 нафар бола тарбияланмоқда, — дейди 32-Меҳрибонлик уйи директори Саида Шарипова. — Давлатимиз уларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратмоқда. Бу муҳим ишга барча ўз ҳиссасини қўшяпти. Бугунги тадбир ана шу эътиборнинг давоми сифатида ҳам аҳамиятли бўлди.

Тадбирда Бухоро шаҳридаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда Меҳри¬бонлик уйи тарбияланувчиларининг байрам муносабати билан тайёрлаган куй-қўшиқ ва бадиий чиқишларидан иборат дастур иштирокчиларга бир олам қувонч бағишлади.

Шунингдек, болажонлар билан ўтказилган интерфаол ўйинлар, қизиқарли томошалар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 71, 03.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.