Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*1 сентябрь — Қурбон ҳайити куни

Шукроналик ва бағрикенглик айёми

2017 йил 24 август куни республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилган "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни Ватанимиз хал¬қи, барча мусулмонлар зўр қувонч билан ¬кутиб олдилар. Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни — 1 сентябрь, жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаати инобатга олиниб, мазкур байрамнинг мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги тантаналари билан бир вақтда нишонланишининг белгилангани нур устига аъло нур бўлди.

Ҳайит кунлари ота-оналарни эъзозлаш, қариндош-уруғлар, ёр-дўстлар, устозлар, кексаларни зиёрат қилиб, дуоларини олиш, ногиронлар ҳолини сўраш мусулмонларга ярашиқли, савобли улуғ ишлардан. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудуратли ака-ука ёки таниш-билишлар ҳайит шарофати билан ярашиб, бир-бирларига қучоқ очсалар, ушбу байрамнинг меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби фазилатларига файз қўшилиши тайин.

"Меҳрга муҳтож бирор инсон четда қолмасин", деган олижаноб таомилга амал қилинаётган юртимизда жонлиқ сўйиб қурбонлик қилган диндошларимиз томонидан қурбонлик гўшти айнан муҳтож оилаларга тарқатилса, унинг савоби ўн чандон зиёда бўлади. Шу ўринда яна бир гап. Баъзилар ҳайит кунларида исрофгарчиликка сабаб бўладиган, динимизда бўлмаган амалларни рўёбга чиқаришга тараддуд кўрадилар. Чунончи, яқинлари вафот этган хонадонларда ҳайит хурсандчилигига раҳна соладиган маросимлар ўтказилади. Бу ишлар бидъатдан бошқа нарса эмас. Мўмин-мусулмон исрофга, байрам кунини мотамга айлантиришга йўл қўймайди, хурсандчилик ўрнига ғам-қайғуга берилмайди. Бидъату хурофий тадбирларга кетадиган маблағларни ўз ўрнига—муҳтожларга, фақир, мискинларга, етим-есир, бева-бечораларга улашиш лозим. Чунки ҳайит шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат байрами.

Ушбу муборак кунларда ҳаж зиёратини бажаришга муяссар бўлган 250 нафар вилоятдошимиз кўплаб ҳамюртларимиз қатори улуғ қадамжоларда ибодат қилмоқдалар. Аллоҳнинг муборак байтини тавоф қилиб, исломнинг бешинчи арконини адо этиш насиб этган ҳожиларимиз жаннатмонанд Ўзбе¬кис¬тони¬мизда тинчлик-хотиржамлик, фа¬ро¬вон¬лик ва тараққиёт бўлишини Яратгандан илтижо қилиб сўрашмоқда.

Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Хонадонларимизга ушбу қутлуғ байрамнинг файзи баракоти ёғилсин.

Жонмуҳаммад ГУЛОВ, Бухоро шаҳридаги Пири Дастгир жоме масжиди имом-хатиби.

:: орқага № 70, 30.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.