Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Умумхалқ хайрия ҳашари

Эзгуликка йўғрилган қадрият

Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Халқимизнинг меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга азалий қадриятлари орасида ҳашарнинг ўз ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу боисдан юртимизда улуғ байрамлар, гўзал тантаналар арафасида эл-улус бир тану бир жон бўлиб ҳашар ўтказиши анъанага айланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги фармойишига асосан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Шунингдек 19-20 август кунлари юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ташкил этилган ушбу кенг кўламли тадбирлар замирида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш, меҳр-оқибат, хайр-саховат сингари элимизга хос бўлган хислатларни янада юксалтириш, шаҳару қишлоқлар, маҳаллаларимиз ҳудудини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, энг улуғ, энг азиз байрамимизнинг 26 йиллигини нишонлашга пухта ҳозирлик кўриш мақсадлари мужассамдир.

—Жорий йил умумхалқ ҳашари вилоятимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар, меҳнат жамоаларида, шунингдек, маҳаллалар ҳудудида уюшқоқлик билан ташкил этилиб, унда 1155507 нафар аҳоли қатнашди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ¬мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг ташкилий-услубий шўъба мудири Акбар Рустамов. — Уларнинг саъй-ҳаракати билан жами 2249 гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 1814 та махсус техника во¬ситалари жалб этилиб, 5856 тоннадан зиёд маиший ва қурилиш чиқинди¬лари белгиланган жойларга чиқариб ташланди. 1262 километр ариқ ва ¬зовурлар тозаланиб, 922 қабристон, 51 зиё¬ратгоҳ тартибга келтирилди.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши етакчилигида "Юртимни обод этаман" шиори остида ўтказилган тадбирларга 757,5 минг нафардан зиёд йигит-қизлар ҳам фаол иштирок этди. Масалан, Ғиждувон туманидаги ҳар қайси мактабда 5 кишилик кичик отрядлар тузилиб, тегишли МФЙлар ҳудудидаги қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ёшлар иттифоқи фаол аъзолари, бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда уюшмаган ёшлар томонидан Ғиждувон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғи тозаланиб, тартибга келтирилди.

—Ҳашар ўзаро меҳр-оқибат ришталарини, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди, — дейди туман кенгаши раиси Бобомурод Очилов. — Анъанага кў¬ра, ёшлар тадбир кунлари якка-ёлғиз қариялар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олишди. Уларнинг уй-юмушлари, хонадонларини таъмирлаш ишларида баҳоли қудрат кўмаклашилди. Бу хайрли анъана давом этади.

Вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтказилган бундай тадбирлар туфайли барча гўшалар обод ва файзли масканларга айланаётир.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 68, 23.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.