Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳаж сафарига жўнаб кетдилар

Мамлакатимизда фуқароларнинг ўз диний эътиқодларига амал қилишлари, жумладан, мусулмонларнинг ислом ар-конларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилган. Ҳаж зиёрати — ана шундай фарз амалларидан бири.

Жорий йилда ҳам муқаддас зиёратга пухта ҳо¬зирлик кўрилди. Ҳажга борувчилар таркибини шакллантиришда Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан белгиланган мезонларга қатъий риоя қи¬линди.

Таъкидлаш керак, ви¬лоятимизда зиёратчилар сафи кенгайиб бормоқда. Жорий йилда 250 кишига қутлуғ сафар насиб этди. Бу ўтган йилдагидан 51 нафарга кўпдир.

Ҳажга тайёргарлик доирасида зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди. Албатта, муқаддас Макка ва Мадинада фарз ибодатининг тартиб-таомиллари, яъни маданияти бор. Шу боис ҳам улар учун ўтказилган ўқув семинарида бу борада йўл-йўриқлар берилди.

13 ва 15 август кунлари ҳажга борувчилар "Ўз¬бекистон ҳаво йўллари" авиалайнерида Бухоро халқ¬¬аро аэропортидан тўғридан-тўғри Саудия Арабистоннинг Мадина шаҳрига жўнаб кетишди.

—Ҳаж зиёратига аёлим билан бирга кетяпман,— дейди улардан бири Амин бобо Қурбонов.—Шу кунга етказганига шукр. Биз барча сафардошларимиз қатори ҳаж амалларини бажариш чоғида халқимиз, Президентимиз ҳақига дуолар қилиб, мустақиллигимиз абадий бўлишлигини, мамлакатимиз янада ривож ¬топишини, тинчлигимизга кўз тегмаслигини Яратгандан сўраб қоламиз.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 67, 19.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.