Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари

Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган, ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турган вояга етмаганлар, шунингдек, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила фарзандлари учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан 9 та тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди.

Пешкў туманидаги "Ёшлик" оромгоҳида фаолият бошлаган тарбия ва спорт-соғломлаштириш масканида айни пайтда 60 нафардан ортиқ ўқувчи ҳордиқ чиқармоқда.

Оромгоҳда тарбиявий, маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган. "Психология", "Актёрлик маҳорати", "Жамоатчилик олдида ўзини тутиш маданияти" каби мавзуларда машғулотлар ҳамда волейбол, баскетбол, футбол спорт тўгараклари ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақалар болаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни соғлом муҳитга қайтаришга хизмат қилмоқда.

—Оромгоҳларда болаларнинг ҳар бир кунини мазмунли ва мароқли ўтказиш учун режали дастурлар ишлаб чиқилди,—дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пешкў туман кенгаши раиси Жўрабек Умедов.— Маданий-маърифий тадбирлар ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, кино ва театр актёрлари, эс¬трада хонандалари, маҳаллий спортчилар иштирокида -учрашувлар ташкил этиляпти. Тажрибали педагоглар, жамоатчилик вакиллари томонидан амалга оширилаётган маърифий-тарбиявий ишлар болаларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга кўмаклашмоқда.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 65, 12.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.