Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

*Байрамолди йўқламасида: Олот тумани

____________________________________________________________

Ҳар қадамда қурилиш

Вилоятимизнинг чекка, қўшни Турк¬манистон ҳудудига туташ қарийб юз минг аҳоли истиқомат қилаётган ушбу туманда 26 йил давомида улкан ўз-гаришлар, бунёдкорликлар юз бердики, уларни ¬ҳар қадамда кўриш ва -фахр¬ланиш мумкин. Чунончи, "М-37" халқаро йўлининг ҳу¬дуддан ўтган қисми янгидан қурилиб, жаҳон талаблари даражасига етказилган бўлса, автомагистрал бўйлаб қад ростлаган тўйхонаю ресторанлар, турар жойлар ва қайта қурилган Олот деҳқон ҳамда буюм ¬бозори туман қиёфасига ўзгача кўрк бағишлаётир.

— Кундан-кунга шаҳримиз чирой очиб, янги қиёфа касб этмоқда,—дейди "Бунёдкор" МФЙ раиси Муборак Рўзиева. — Транспорт, маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришлар туман аҳлига кўплаб янги имконият ва қулайликлар эшигини очмоқда.

Жорий йилда туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ёш ботир" МФЙда 26 та шундай уй қурилиши жадал давом этмоқда. Шундан биринчи типдаги 16 хонадонга мўлжалланган 1 та кўп қаватли турар жой қурилишига "Шарқ плюс" ҳамда "Олим бобо Жумаев" МЧЖлари жалб қилинган.

Иккинчи типдаги 10 хонадонга мўлжалланган икки қаватли намунали уй-жойлар қурилиши "Олот таъмир саховати" МЧЖ бинокорлари томонидан олиб борилмоқда. Шу кунгача биринчи қаватида ғишт териш ва плита ёпиш ишлари якунланди.

Бу ҳали туманда олиб борилаётган қурилиш ишларининг ҳаммаси эмас.

— 2017 йилда Инвестиция дастурига асосан 5 та объектда 8 миллиард 749 миллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилади,—дейди туман ҳокимлигининг қурилиш бўйича бош мутахассиси Қаҳрамон Расулов. — Айни пайтда 1-,4-,14-ва17-сонли ўрта умумтаълим мактаб¬ларини қайта таъмирлаш, шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида 30 ўринли юқумли касалликлар бўлимини янгидан қуриш, ишлари жадал кечмоқда. Уларни замон талабларига мослаб, кўркам ва чиройли қилиб бунёд этишда "Али Риза қурилиш сервис", "Ипак қурилиш монтаж сервис" МЧЖлари ҳамда "Маржона ирригация қурилиш" хусусий корхонаси қурувчилари фаол қатнашмоқдалар.

Дарвоқе, туманда хизмат фаолиятини олиб бораётган ички ишлар бўлимининг 16 нафар профилактика инспекторини хизмат уйи билан таъминлаш учун ер майдонлари ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган. "Чорбоғ", "Пичоқчи", "Чандир", "Аккали" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида шундай турар жойлар қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.

Халқ қабулхонасига ишонч ортмоқда

Давлатимиз раҳбарининг фармони асосида ҳудудларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари давлат ва халқ ўртасида муҳим кўприк вазифасини ўтамоқда.

— Эндиликда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда сифат жиҳатидан янги бос¬қичга ўтилди, — дейди туман Халқ қабулхонаси мудири С.Ўринов. — Зотан қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларда кўтарилган муаммолар атрофлича ўрганилиб, тегишли давлат ва хўжалик идоралари билан ҳамкорликда жойида ҳал қилинмоқда.

— Маҳалламиз ҳудудидаги 29-умумтаълим мактабига олиб борувчи йўл аянчли ҳолатда эди,—дейди "Мухтор" МФЙда яшовчи Ориф Воҳидов.—Айниқса, ёғингарчиликлар мавсумида бу йўлдан юришнинг имкони йўқ, уйга уст-боши лой ҳолатда кириб келган ўғил-қизимизнинг аҳволини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Ушбу ҳолат юзасидан маҳалла йиғинига бир неча марта шикоят қилдим. Натижа бўлмагач, туман Халқ қабулхонасига мурожаат этдим. Кўп вақт ўтмай мактабга бориш йўли текисланиб, асфальт қилинди.

"Мамат Назар" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Собир Назаровнинг савдо мажмуаси биносини замонавий тарзда таъмирлаш мақсадида қурилиш материаллари олиш учун "Микрокредитбанк"нинг Олот филиалидан 150 миллион сўм имтиёзли кредит ажратишни сўраб ёзган мурожаати эътиборсиз қолдирилган. Ниҳоят, республика Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайберганов томонидан шу йил 18 майда туманда ўтказилган сайёр қабулда ҳал қилинган ўнлаб масалалар қаторида ушбу муаммо ҳам тўлиқ ечимини топди.

Туман Халқ қабулхонасига ҳозирги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслардан 804 та мурожаат келиб тушган. Шундан 345 таси ёзма, 459 таси оғзаки қабул қилинган. Уларнинг 501 таси қаноатлантирилган, 260 тасига тушунтириш берилган. Айни пайтда 43 та ариза ўз ечимини кутмоқда.

Энг муҳими, кўтарилган муаммо ва камчиликларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ечим топаётгани аҳолининг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Кеча косаси оқармаган деҳқон бугун мулкдор

— Аввал деҳқоннинг умри далада ўтгану косаси оқармаган, — дейди "Байрам Ҳайдар" фермер хўжалиги раиси Бекзод Ҳайдаров (суратда). — Деҳ¬қон қишнинг изғиринида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам даладан бери келмасди. Топгани эса рўзғорнинг камини бутлашга ҳам етмасди. Бугун-чи? Бугуннинг деҳқони қишлоқ мулк¬дори, уни шахсан давлат раҳбарининг ўзи қўллаб-қувватламоқда.

Дарҳақиқат, бугун деҳ¬қон меҳнати муносиб эътирофини, қадрини топаяпти.

"Со¬йин¬қоровул" ҚФЙ ҳудудида жойлашган "Байрам Ҳайдар" фермер хўжалиги 186 гектар ерга эга. Унинг 30 гектар ери озуқа экинларига мўлжалланган. Чунки хўжалик чорвачиликка ихтисослашган бўлиб, унда 115 бош қорамол парваришланмоқда, шундан новвос 81 бош, соғин сигир 42 бош, ғунажин 30 бошни ташкил этади. 2 бош от ҳам боқилади. Фермер хўжалигига қарашли 1200 ўринли тўйхона, нонвойхона ва маҳалла гузаридаги сартарошхона, пайнет, гўшт, озиқ-овқат дўконлари аҳолига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, хўжаликнинг ой давомида 2,5 тонна гўштни, кунига 500 литр сутни қайта ишлайдиган цехларида қишлоқ ёшлари иш билан банд. Уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 500 минг сўм. Фермер хўжалиги цехларида тайёрланган нон, макарон, печенье, сут маҳсулотлари сифатли ва харидоргир.

Бекзод Ҳайдаров яқин кунларда сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда хўжаликда янги иш ўринларини яратиш режаси билан банд.

*Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси:

Ишда илғор, саховатда ўз ўрни бор

Нефть ва газ саноатида геолог мутахассисларнинг ўз ўрни ва мав¬қеи бор. Уларнинг асосий вазифаси янги конларни излаб топиш, мавжуд нефть ва газ конденсати манбалари захираларини ҳисоблаш ва тўғри баҳолашдан иборатдир.

Ўз анъаналарига эга ва 570 кишидан иборат жамоа фаолият кўрсатаётган Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси ҳам нефть ва газ қудуқларини бурғилашда катта муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Экспедиция "ИГИРНИГМ" "Ўзбекгеофизика", "Ўзпарқурилиш", "Минора қуриш экспедицияси", "Нефть ва газ қудуқларини синаш" акционерлик жамиятлари ва бир қанча транспорт ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган.

— Жорий йил 6 ойлигида экспедициямиз давлат режаларини ортиғи билан бажарди,—дейди экспедиция раҳбари Эркин Элмуродов. —Жумладан, излов-қидирув қудуқларида бурғулаш ишлари ортиғи билан бажарилди. Қудуқ қурилиши — амалда 8 тадан 9 тага, газ захирасини ўстириш 6,0 миллиард кубметрдан 6,1 миллиард кубметрга етказилган.

Экспедиция тасарруфида 8 та бур¬ғулаш технологияси мавжуд бўлиб, айни пайтда улардан Кулбешкак, Ёрқин, Шўркўл, Миркомилқудуқ, Чаккақум, Муродтепа ва Ғарбий Ҳаққул чўл зоналарида нефть ва газ конденсати қазиб олишда фойдаланилмоқда.

Ишчи-ходимларга пармалаш майдонларига яқин жойлардаги уй-вагонларда яшаш, ов¬қатланиш ҳамда ювиниш учун барча қулайликлар муҳайё.

— Ҳар йили бизга янги коржомалар берилади, байрам кунлари фарзандларимиз учун кўнгил очар тадбирлар ўтказилиб, сов¬ға-саломлар улашилади,—дейди экспедиция ишчиси Элбек Яшузоқов. — Ойлик маошимиз ва моддий рағбатлантиришлар кўнгилдагидек.

Нефть ва газ қидирув экспедициясида тажрибали мутахассислар — геолог Ўктам Бозоров, муҳандис-механик Ҳамроқул Раҳматов ҳамда бурғулаш устаси Одил Розиқовлар юзлаб шогирд¬лар тарбиялашган ва бу анъана давом этмоқда. Уларга мураккаб иқлим иқлим шароитида, чўл ҳудудидаги участкаларда бурғулаш қудуқлари ускуналарини самарали ишлатиш, нефть ва газ конденсати қазиб олишдаги тажриба усулларини ўргатишмоқда. Шогирдларнинг аксарияти бугунги кунда рес¬публиканинг соҳа турли тармоқлари экс¬педи¬цияларида меҳнат қилишмоқда.

Бундан ташқари, жамоа хайрия ишларида ҳам фаол. Жумладан, 2014-2016 йилларда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиалига ҳомийлик, шунингдек, кам таъминланган, оилаларга жами 81,7 миллион сўм миқдордаги меҳр-мурувват ёрдами кўрсатилган.

Суратда: экспедиция механиги Ғулом Нарзуллаев ва бурғулаш жиҳозларини ўрнатиш бўйича катта мутахассис Файзулло Очилов билан бирга.

Ҳосилдорлик икки ҳисса ошди

Қишлоқ хўжалиги соҳаси тубдан қайта қурилди. Илгариги ишлаб чиқариш самарадорлиги паст, харажатлари кўп, норентабел, сурункали қарзга ботиб ётадиган ширкат хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликлари ташкил этилди. Деҳқонда ерга эгалик ҳисси уйғонди. Унинг меҳнатга, ерга, ўзига муносабати, иш юритиш усуллари тамомила янгиланди. Ғалла мустақиллигига эришилди. Ўз донимиз, ўз нонимизга эга бўл¬дик.

2001 йилда туманда давлатга 8677 тонна дон сотилган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 15019 тоннани ташкил этди. Ҳосилдорлик ҳам икки ҳисса ошди.

Бугун туманда турли соҳаларга ихтисослашган 286 та фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. Энди дала аҳли учун, унинг фаровон турмуши учун зарур бўлган ғалла, мева-сабзавот, картошка, полиз экинлари етиштиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Таққослаш учун бир мисол: 1996 йилда тумандаги ширкат хўжаликлари негизида 40 га яқин фермер хўжалиги фаолият юритган, бўлса ҳам уларнинг ғаллачилик ёки пахтачилик бригадаларидан кескин фарқи бўлмаган. Шахсий техника воситалари ҳақида-ку гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Ўтган йиллар давомида тумандаги фермер хўжаликларига 500 га яқин турли техникалар — ҳайдов ва чопиқ тракторлари, ком¬байн¬ларни харид қилди. ¬Бугунги кунда фермер хў¬жаликлари дала юмушларини ўз техникасида амалга ошир¬япти.

Истиқболли лойиҳалар

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 майдаги "2017-2019 йилларда Бухоро вилояти Олот туманини комплекс ривожлантириш тўғрисида"ги қарорига асосан қиймати 533,6 миллиард сўм бўлган 665 та ло¬йиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Чунончи, туманда кўп йиллардан бери ташландиқ ҳолда ётган маданият ва истироҳат боғини қайта таъмирлаш, уни замонавий аттрак¬ционлар ҳамда ўйин қурилмалари билан таъминлашга 3 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири — табиий газ етказиб бериш меъёрини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг август ойида шаҳар марказидаги кўп қаватли уй –жойларга диаметри 219 миллиметр бўлган 13,6 километр узунликдаги газ қувурлари тортилади. Ушбу мақсадга 1770 миллион сўм маблағ ажратилган.

Ушбу саҳифа "Бухоронома" мухбири Раҳматжон ФАЙЗИЕВ томонидан тайёрланди.

:: орқага № 62, 02.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.