Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Муносабат

Юксак масъулият — фаолиятимиз мезони

Давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар ва депутатлар фаолиятидаги камчиликлар чуқур таҳлил қилинди. Эътиборимиздан четда қолган, тизимли камчиликларимиз ҳақида сўз борди.

Президентимиз маърузасидаги фикр-мулоҳазалар, белгилаб берилган устувор вазифалар партия вакиллари, фаоллари, шунингдек, ҳар бир аъзосидан юксак масъулиятни талаб этади.

Ўтган икки ярим йилликдаги депутатлик фаолиятимизга назар ташласак, ташаббускорлик ва ишчанлик кайфияти етишмаганини, сайловчиларимиз билан доимий, мустаҳкам алоқа ўрнатмаганлигимиз ишимиздаги энг катта камчиликларимиздан бири бўлгани яққол аёнлашади. Халқнинг вакили сифатида уйма-уй юриб, аҳолини ташвишлантираётган масалаларни жойида ўрганиб, тегишли орган ва мансабдор шахслар эътиборига етказишимиз ҳамда уларнинг ҳал этилишига эришишимиз лозим эди. Бинобарин бу бизнинг ваколатимиз доирасида амалга оширишимиз шарт бўлган вазифаларимиз сирасига кирарди.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган вазифа фаол ишламаётган ва ўз бурчини талаб даражасида бажармаётган, партия билан алоқани узиб қўйган депутатларнинг сиёсий партия таклифи асосида депутатликдан чақириб олиниши, депутатлар масъулиятини янада оширади, албатта. Шундан келиб чиқиб вилоят партия ташкилотлари билан биргаликда депутатлар фаоллиги ва ташаббускорлигига эришиш масаласини ҳал этишга катта эътибор қаратамиз. Партия билан алоқасини узган депутатларга қатъий талаблар қўйган ҳолда улар билан янгича ишлаш тартиби жорий этилади, ёки аксинча фаолиятига баҳо берилади ва қатъий чоралар кўрилади.

Яна бир муҳим масала. Президентимиз маърузаларида туризм соҳасини ривожлантириш йўлида ҳали ишга солинмаган катта имкониятлар борлиги, бу тармоқ янгидан-янги иш ўринлари яратишда муҳим манба эканини ортиқча изоҳлашнинг ҳожати йўқлиги таъкидланди. Туризм бевосита партиямиз асосий эътибор қаратиши лозим бўлган йўналиш ҳисобланади. Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан ишлаб чиқилган ҳар бир дастур ва лойиҳа ижроси мазкур соҳа ривожида ҳам муҳим саналади. Ушбу топшириқлар ижроси устидан депутатлик назорати амалга оширилиши вилоят миқёсида туризм салоҳиятини жадал ривожлантирилишида асос бўлади.

Партиямиз бундан буён туризмни янада равнақ топтириш бўйича доим ташаббус кўрсатади. Шунингдек, маърузада белгилаб берилган бошқа бир қатор вазифалар партиямиз, жумладан унинг ҳудудий кенгашларидан янада фаоллик, ташаббускорлик ва фидокорона иш услубини талаб этар экан, биз, депутатлар ва депутатлик гуруҳимиз билан биргаликда ўзимизга билдирилган ишончга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз.

Саиджон ҲАМРОЕВ, ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлик гуруҳи раҳбари.

:: орқага № 62, 02.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.