Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик

Мамлакатимизнинг келажаги, эртанги кунимиз, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам аввало, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқ. Бугун Ўзбекистон ёшларини кузатган киши юртнинг эртанги суянчи ва таянчи бўлишга қодир катта кучнинг, буюк давлат бунёдкорларига хос шижоатнинг гувоҳи бўлади.

Ана шундай улуғвор орзу-интилишларга қанот бағишлаш, қатъиятни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида келажагимиз эгаларига барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этишга қаратилган давлат сиёсати янги бос¬қичга кўтарилгани фикримиз далилидир. Чунончи, Президентимизнинг жорий йил 5 июль куни эълон қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонида янги тузилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг устувор вазифалари белгилаб қўйилди. 30 июнь санаси мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилинди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари тарихий аҳамият касб этган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги маърузасида эндиликда жойларда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар органлари, соғ¬лиқни сақлаш ва халқ таълими ташкилотлари раҳбарлари ёшлар билан -доимий мулоқотни йўлга қўйишларини ҳам алоҳида таъкидлади.

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Бухоро юридик ва маиший хизмат коллежида ўқувчилар учун ташкил этилган учрашув айни шу мақсадга қаратилди.

Мулоқот чоғида ҳуқуқий тарғиботга катта эътибор берилди. Навқирон авлод вакиллари учун мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда бу борадаги ишларнинг давлат сиё¬сати даражасида эканлиги таъкидлаб ўтилди. Уларга 2016 йил 14 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни ҳақида тушунча берилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўқишга бўлган муносабатини яхшилаш, коллеж ўқувчилари ва прокуратура идо¬ралари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш л¬зим¬лиги таъкидланди.

— Мазкур мулоқот ёшларни биз билан янада яқинлаштирди,—дейди вилоят прокурори катта ёрдамчиси Дилноза Қандахарова.—Ҳуқуқшунослик соҳасида таълим олаётган бир гуруҳ ўқувчиларни амалиёт учун вилоят прокуратурасига таклиф этдик. Уларни фаолиятимиз билан яқиндан таништирдик. Хоҳловчиларни бир нечта бўлимга иш билан танишиш учун бириктириб ҳам қўйдик. Ўқувчилар олган билимнинг амалиёт билан боғланаётгани уларда қатъиятлилик ва масъулият ҳиссини шакл¬лантиришга хизмат қилади. Учрашув коллеж ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

Мэлс РАҲМОНОВ, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

:: орқага № 60, 26.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.