Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Депутатлар ҳар соҳада фаол ва ҳал қилувчи куч бўлмоқлари керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг шу йил 12 июль куни республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак" деб номланган маърузаси мақсад-моҳиятига мувофиқ бевосита халқ вакиллари, яъни депутатлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, жойларда йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни улар саъй-ҳаракатлари билан самарали ҳал этиш, бевосита маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятини изчил назорат қилиш, депутатлик сўровлари орқали тадбиркорлик ишини қўллаб-қувватлаш, аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, тиббий хизмат ҳамда таълим сифатини кескин яхшилаш, кўп фарзандли, эҳтиёжманд ва кам ¬таъминланган оилалар манфаатларини муҳофазалаш каби кўплаб соҳаларда дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Зеро, айни кунда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар жараёнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда сиёсий партияларнинг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда. Яқинда халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгашининг намуна тарзида ташкил этилган сессиясида ҳам ана шу фикрлар ўз эътирофини топди. Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят ҳамда туман Кенгашлари депутатлари, сиёсий партиялар мутасаддилари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирни туман ҳокими М. Олимов олиб борди.

Дастлаб йиғилганлар эътиборига мамлакат раҳбарининг республика Қонунчилик палатасида ўтган видеоселектор йиғилишидаги чиқиши намойиш қилинди. Шундан сўнг сессия кун тартибидан ўрин олган долзарб масалалар юзасидан республика Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати—Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгаши раиси Ўткир Бобожонов, "Адолат" социал-демократик партияси туман кенгаши раиси Раҳматулло Ҳайитов, "Миллий тикланиш" демократик партияси туман кенгаши раиси Наврўз Умуров, Халқ демократик партияси туман кенгаши раиси Раҳматулло Сафаровларнинг маърузалари тингланди. Танқидий ва таҳлилий руҳда кечган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари Шуҳрат Исматов, Зоирбек Камолов, Робия Сафарова, республика Қонунчилик палатаси депутатлари Жаҳонгир Ширинов ҳамда Авазбек Ўринбоевлар сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳар бир депутат Президентимизнинг мазкур видеоселектордаги маърузасидан ўзига тегишли хулоса чиқариши лозимлиги, ишга бўлган муносабатни кескин ўзгартириш, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ишини такомиллаштириш, депутатлик сўровларининг қуруқ ва номига, расмиятчилик учунгина эмас, янада самарали бўлиши ва аҳоли манфаатларига хизмат қилишини таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ҳудудда олиб борилаётган тезкор чора-тадбирлар хусусида туман ИИБ бошлиғи, подполковник Бахтиёр Саиджонов, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда йиғилиб қолган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Жавлон Давронов, ҳудудда ёшлар масалаларини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлар ҳақида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сайфулло Фатуллаевларнинг ахборотлари тингланди.

Таъкидландики, ҳафтанинг пайшанба куни — жиноятчиликка қарши курашиш профилактика куни мунтазам йўлга қўйилгани туфайли ҳудудда уюшган гуруҳ бўлиб жиноят содир этиш ҳолати 10 тадан 6 тага, мол ўғирлиги 6 тадан 1 тага қисқарган, босқинчилик, талончилик, қўшмачилик, одам савдоси, вояга етмаганлар иштирокидаги жиноятлар умуман қайд қилинмаган. Туманда мавжуд 25 та қишлоқ врачлик пункти негизида 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил қилинган, 9 та ҚВП фаолияти сақлаб қолинган, уларнинг 6 тасида шифокорлар учун алоҳида хизмат уйлари янгидан жиҳозланган ва туну кун фаолият юритиши йўлга қўйилган. Бироқ иккита қишлоқ оилавий поликлиникасида тез тиббий ёрдам шохобчасини ташкил этиш ишлари ниҳоясига етказилмаган. Туманда 16-30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг 116 нафари расман ишсиз. Шунингдек, профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар сони 23 нафарга етган ва бу кўрсаткич ўтган йилдагидан 3 нафарга кўп. Демак, ёшлар билан ишлашда самарали тизим йўлга қўйилмаган ва турли сабаб билан чет давлатларга чиқиб кетган ёшларни қайтариш ишлари қониқарсиз аҳволда. Йиғилишда юқорида таъкидланган муаммолар ечими депутатлар ¬саъй-ҳаракатига, фаоллигига боғлиқлиги алоҳида уқтирилди. Муҳокама этилган маса¬лалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 60, 26.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.