Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Доимий комиссия ҳисоботи

Вилоят матбуот марказида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Депутатлар, жамоатчилик вакиллари ва журналистлар иштирок этган тадбирда доимий комиссияси раиси Фармон Аминов ахбороти тингланди.

Таъкидланишича, 2016 йил ҳамда жорий йил 1-ярми даврида комиссия томонидан жойларда йигирмадан ортиқ масала муҳокама этилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдим этилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган. Бунда аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат ярмаркалари самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантиришда банклар фаоллигини ошириш, тадбиркорларни имтиёзли кредит маблағлари орқали қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, ҳудудда туризм инфратузилмасини равнақ топтириш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, аҳолининг маданий дам олишини ташкиллаштириш, болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун етарли шарт-шароитни ҳозирлаш комиссия фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилиб, бу борадаги ишлар Бухоро шаҳри ва Пешкў туманидаги аҳвол мисолида таҳлил қилинди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 59, 22.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.