Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Гиёҳвандликка қарши кураш — ҳамманинг иши

Иллат пайи қирқилсин

Гиёҳванд воситаларни истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиш билан бирга оғир жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётгани, наркоманлар жамиятга катта хавф солаётгани аччиқ ҳақиқат. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига эътибор берсак, бугун дунёда 14 миллиондан ортиқ киши героин, 13,3 миллион киши кокаин, 150 миллиондан ортиқ киши каннабис, 23 миллион киши турли сунъий наркотик моддаларни истеъмол қилар экан.

Наркомания — юнонча сўз бўлиб, "карахтлик", "телбалик" деган маъноларни билдиради. Наркоман киши танасида чуқур ўзгаришлар содир бўлади ва бу муқаррар таназзул, фожиа билан тугайди. Наркотик модда қабул қилишни тўхтатган одамда абс¬тиненция ҳолати пайдо бўлади, у ўша моддаларга руҳий ва жисмоний жиҳатдан тобега айланади. Айниқса, ёшлар ўртасида бу касаллик кўп учрамоқда. Наркомания касаллигига чалинганлар секин-аста оилага, ижтимоий ҳаётга, меҳнат, илм ва спортга қизиқмай қўядилар. Агар гиёҳванд моддани топишнинг иложи бўлмаса, у дар¬ғазаб, тажовузкор бўлиб қолади ва бундай ҳолатда ҳар қандай мудҳиш жиноят содир қилиниши ҳеч гап эмас.

Энг аянчли, фожиали ва даҳшатли иллатнинг бош¬қа касалликлардан фарқи, нафақат бемор, унинг оиласи, қариндошлари, ота-онаси ва фарзандлари, қолаверса, жамият азият чекади. Бир наркоман ҳар йили 10-15 нафар гиёҳвандни пайдо қилаётганини инобатга олсак, улардан дунёга келаётган ногирон, майиб-мажруҳ болаларнинг ортиб бораётгани нақадар аянчли. Уларнинг, ҳатто, наслида гиёҳвандлик ва алкоголизмга мойиллик кучли бўлади. Гиёҳвандликка қарши курашишда мамлакатимиз, жумладан, вилоятимизда ҳам махсус минтақавий комиссия доимий фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг июнь ойи — гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги деб эълон қилинди ва бу тадбир юқори савияда ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бош¬қармаси, ИИБ, "Камолот" ЁИҲ билан ҳамкорликда вилоят марказидаги йигирмага яқин маҳалла фуқаролар йиғини, 2 та академик лицей, 2-, 6-, 15-, ¬¬22-ўрта умумтаълим мактабларида мулоқот ва учрашувлар уюштирилди. Аҳоли орасида чекишга қарши кураш, алкоголизм¬ни эрта аниқлаш ва олдини олиш масалаларига ҳар ҳафтанинг пайшанбасида ташкил эти¬лаётган профилактика кунида алоҳида эътибор берилмоқда, бундай тадбирлар мунтазам ташкил қилинмоқда.

Кези келганда, диспансеримиз фаолияти хусусида тўхталиб ўтсак. Айни кунда бизда бир ойда суд қарорига мувофиқ ўртача 80 нафардан ортиқ киши мажбурий даволанишга жалб қилинмоқда. Муолажалар 3 ойдан бир ярим йилгача муддатда олиб борилмоқда. Касалликнинг даст¬лабки босқичларида ўз ихтиёри билан келиб бир ой муддатда ётиб даволаниш истагини билдираётганлар ҳам эллик кишига етади. Бунинг учун эса муассасамизда 120 ўринли шифохона, 4 ўринли кундузги стацио¬нар зарур жиҳозлар, тиббий восита ва дори-дармон билан таъминланган. Эътиборлиси, бунда даво муолажалари бепул амалга оширилмоқда. Зеро, бу саъй-ҳаракатдан кўзланган мақсад-муддао соғлом турмуш тарзини қарор топшириш ва шу йўл билан иллат пайини қирқишдир.

Икром ҲУСЕНОВ вилоят наркология диспансери бош врачи

:: орқага № 59, 22.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.