Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Янги намунадаги акциз маркалари

Мамлакатимизда алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилиши олдини олишнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 27 февралда қабул қилинган "Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида"ги қарорида бу борадаги назоратни тобора кучайтириш вазифалари белгиланган.

Унда қайд қилинганидек, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Албатта, газетхонни эски намунадаги акциз маркаларининг амал қилиш муддати қизиқтириши табиий. Қарорда белгиланганидек, эски намунадаги билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголли маҳсулотлар ҳамда тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган, деб ҳисобланади ва тегишли тартибда олиб қўйилади.

Шундан келиб чиқиб, Ҳукумат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси зиммасига 2018 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўриш вазифасини юклади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 58, 19.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.