Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Чуқур таҳлил ва аниқ далиллар асосида

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси билан танишар эканман, ЎзЛиДеП фаоллари зиммасида ҳам бугун ҳар қачонгидан кўра юксак масъулият борлигини, уни теран ¬анг¬лаган ҳолда иш олиб ¬борилиши зарурлигини дилдан ҳис этдим. Юртбошимизнинг, айниқса, "Бугун ¬замоннинг ўзи сиёсий пар¬тияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Энди "мудраб ётган" сиёсий партиялар уйғониши лозим. Улар баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимиз, сайловчилар ишончини қо¬зониши, уларнинг қалбидан жой олиши керак", деган илҳомбахш сўзлари ҳар бир маслакдошимизни янгича тафаккур билан жўшқин фаолият кўрсатишга даъват этди. Қолаверса тезкор давримизнинг ўзи шуни талаб этмоқда.

Видеоселектор йиғилишидаги Президент маърузасининг айнан "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак" деб номланганлиги бежиз эмас. Маърузада парламент палаталари фаолиятидаги мавжуд муаммоларга асосий урғу берилиб, Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг етарлича ташаббус кўрсатмаётганлари хусусида ҳаққоний фикр-мулоҳазалар билдирилди. Дарҳақиқат,маърузада айтилганидек,"Айни пайтда бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сена¬торлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этмоқда".

Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашидаги 22 нафар маслакдошларимиздан иборат ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари Президентимизнинг видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан ¬келиб чиқадиган асосий вазифаларни, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ турмуш фаровонлигини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни бартараф қилишнинг синалган воситаси бўлган депутатлик сўровлари натижадорлигига эришиш юзасидан бажарилиши лозим бўл¬ган биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олдилар.Сир эмас, ҳали ҳам баъзи бир корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари орасида депутатлик сўровларига бефарқ қарайдиган, турли баҳоналарни рўкач қилиб, у ёки бу муаммони бартараф этиш юзасидан икки энлик жавоб хати ёзишга ҳам эринадиган мутасаддилар йўқ эмас. Юртбошимиз айнан шундай мансабдорларни назарда тутиб "Депутатга беписандлик — халққа беписандлик", деб айтдилар. Бу ҳаққоний фикрлардан мутасаддилар тегишли хулосани чиқариб олишлари, партия электорати ишончини қозониш учун барча ишни қилишлари зарур, деб ўйлайман .

Мухтасар қилиб айтганда, Юртбошимизнинг видеоселектор йиғилишидаги чуқур таҳлил ва хулосаларга бой маърузаси кундалик партиявий ва депутатлик фаолиятимизнинг асосий дастуриламали бўлиб ҳисобланади.

Ўлмас РАҲМАТОВ, ЎзЛиДеП Бухоро тумани кенгаши раиси,халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

:: орқага № 58, 19.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.