Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Бунёдкорлик

Замонавий, кўркам ва қулай

Туман марказидан Шифокор ҳамда Чармгарон маҳаллалари кесишган чорраҳа томон ўтсангиз, Тадбиркорлар кўчаси сизни қарши олади. Йўл бўйи қад ростлаган ва эндигина қурилиши тугалланаётган 80 дан ортиқ савдо дўкони, муҳташам иморатлар, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилишида ҳам миллий, ҳам замонавий услубнинг қоришиб кетганини кўриб, кўзингиз завқланади.

—Жами уч километрга чўзилган Тадбиркорлар ҳамда Зиё кўчаларимиз шу йил бошидан бутунлай янги қиёфага кирди,—дейди "Чармгарон" МФЙ раиси Шафоат Файзиева.—Мана бу эндигина фойдаланишга топшириладиган икки қаватли бино муҳташам китоб дўкони ва ахборот-ресурс маркази учун мўлжалланган. Бир томони марказий стадионга туташиб кетган йўл бўйида эса стоматология, дорихоналар, умумий овқатланиш шохобчалари барпо этилаяпти.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг яқинда фойдаланишга топширилган янги биноси ҳам худди шу кўчада жойлашган. Атрофи дид билан ободонлаштирилаётган, ўзига хос тиббий шаҳарчага айлантирилаётган бу ҳудудда инвестиция дастури асосида йил бошидан буён 3,7 миллиард сўм ҳажмда маблағ сарфланган. Бу сармояга янги бўлимлар, ички дорихона ва кирхона қурилади. Сўнгги пардоз ишлари бораётган икки қаватли, замонавий иншоотда жойлашган "Доктор-Z" хусусий тиббий клиникаси ҳам мамлакатимиз Мустақиллиги байрами кунлари ўз ишини бошлайди.

—"Вобкент люкс транс", "Ғиждувон бунёдкор қурилиш", "Қурувчи Феруз", "Роҳкент қурилиш сервис" каби МЧЖлар қурувчилари айни кезда 16-, 25-сонли ўрта умумтаълим мактаблари, шунингдек, ўнга яқин мактабгача таълим муассасасини қайта таъмирлаш ишлари билан банд,—дейди туман ҳокимлигининг қурилиш бўйича бош мутахассиси Шуҳрат Жамилов.—Ушбу мақсадлар учун 3,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Дарвоқе, туманда хизмат фаолиятини олиб бораётган ички ишлар бўлимининг 17 нафар профилактика инспекторини хизмат уйи билан таъминлаш мақсадида ер майдонлари ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Шакаркент, Роҳкент, Янгикент, Эҳсон, Қипчоқ, Пирмаст қишлоқларидаги шундай турар жойлар қурилиши ниҳоясига етказилмоқда. Бу мақсадларга ажратилган маблағнинг 868 миллион сўми ўзлаштирилди.

Ушбу саҳифа "Бухоронома" мухбири Учқун ТОЖИЕВ томонидан тайёрланди.

:: орқага № 56, 15.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.