Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Сув келтирган — элда азиз

Эзгуликни дилга тугиб, яхши ниятлар билан юксак мақсадлар сари илдам қадам босиб бораётган халқмиз. Бунёдкорлик иштиёқи, Ватан тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишдек улуғвор ғоялар ҳар бир юртдошимизнинг хайрли амалларида ўз ифодасини топаяпти.Турсун Жўраев мана, бир неча йилдирки, Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежига раҳбарлик қилиб келади. Унинг қўл остидаги педагогик жамоа ва шогирдлари ютуғи ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Аммо ҳозир гап бунда эмас, меҳнат фахрийсининг хайрли бир ташаббуси хусусида.

—Бизнинг Латифсобунгар қишлоғимизда 278 та оила, қарийб 1,5 минг аҳоли умргузаронлик қилади,—дейди Турсун муаллим.—Лекин тоза ичимлик сувини ташиб келтириб ичамиз, бир пақири 500 сўм. Ҳолбуки, "Самарқанд — Дамхўжа — Бухоро" линияси атиги 2,5 километр масофадан ўтган. Бу ишга 2006 йили ҳам бир уриниш бўлган-у, иш чала қолган экан. 2016 йил ноябрь ойида туман, ундан сўнг вилоят ҳокимлигига мурожаат қилдик. Сарф-харажатини маҳаллий тад¬биркорларимиз билан ўз бўйнимизга олдик. Мурожаатимиз ижобий ҳал бўлди. Лойиҳалаштириш идорасидан келган мутахассислар расмий ҳужжатлаштириш ишларида кўмаклашдилар. Айни декабрь ойи 4-кунида 2,5 километрга, 1,2 метр чуқурликда кафолати юз йилдан ошиқ пластмасс қувур ётқизиш ишини тугалладик. Гидромагистралга уландик, ҳашар йўли билан тўпланган 270 миллион сўм маблағ бу ишга сарф¬ланди. Мана, ярим йилдан ошдики, сифатли, тоза ичимлик сувидан баҳрамандмиз.

Дарҳақиқат, ҳамжиҳатликда гап кўп. "Сувоқава" идораси ходимлари ҳар бир истеъмолчи хонадонига алоҳида ҳисоблагич ўрнатиб беришган. Аммо сув сарфи ташиб келтириладиганига нисбатан уч бараварга қисқарган. Муҳими, чекловларсиз, куннинг исталган пайтида латифсобунгарликнинг уйи олдидаги қувурда сув муҳайё.

Тоза ичимлик суви хусусида гап бораркан, туманнинг бу борадаги айни пайтдаги аҳволи билан қизиқдик.

— Янгикент, Кумушкент, Хайработча, Хайрихуш, Халач, Роҳкент каби қишлоқларимиз қисман, туман марказидаги 8 та маҳалла тўлиқ водопроводлаштирилган, — дейди "Сувоқава" ДУКнинг туман филиали раҳбари Муртазо Қаюмов. — Бироқ бу кўрсаткич ялпи ҳудуд таъминотининг 40 фоизини ташкил қилаётганини инобатга олсак, қилинадиган ишимиз анчагина. Шу йил охиригача Пахтакор, Арабхона, Ҳуррам қишлоқларига 16 километр масофага ичимлик суви қувури тортиш ишлари ниҳояланади. Бу ердаги аҳоли ҳам Самарқанд сувидан баҳраманд бўлади. Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмга баҳоланган.

:: орқага № 56, 15.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.