Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Қарор ва ижро

Ишбилармонлар учун ўқув курслари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 23 февралдаги "Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишни рағбат¬лантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш орқали қўшимча иш ўринларини яратишда катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш борасида республика Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

— Давлатимиз раҳбарининг "Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларидан келиб чиқиб, вилоятимизда илгари хусусийлаштирилган 1398 та корхонанинг айни кундаги аҳволи атрофлича ўрганилди,— дейди бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахтиёр Рустамов.—Улардан ҳозирда 841 таси бар¬қарор иш юритмоқда. Афсуски, турли сабабларга кўра 133 та иншоот бўш турган. Муаммолар таҳлили шуни кўрсатдики, айрим тадбиркорларда мулкдорлик масъулияти ва соҳа қонунчилиги бўйича билимлар етишмайди.Шундан келиб чиқиб, улар учун бошқармамиз вилоятдаги тегишли бошқармалар билан ҳамкорликда туман ва шаҳарларда ҳафталик ўқув курслари ташкил этмоқда.

Ана шундай тадбир Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Унга бўш турган бино-иншоотлар мулкдорлари, корхоналар таъсисчилари, шунингдек, хусусийлаштирилган объектларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ишбилармонлар таклиф этилди.

Курсларда хусусийлаштирилган мулк ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланаётган ишбилармонларга берилаётган имтиёзлар, бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, солиқлар ва мажбурий тўловлар, божхона божлари ва тўловлари, банкдан кредит олиш шартлари ҳамда тартиби, соҳа қонунчилиги, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа йўналишлар юзасидан назарий ҳамда амалий машғулотлар олиб борилди.

— Биз йўловчи ташиш билан шуғулланиб келамиз, тасарруфимизда 66 та "Isuzi" русумли автобус мавжуд,—дейди "Амир транс сервис" МЧЖ раҳбари Нигора Қодирова.— Хизмат доирасини кенгайтириш мақсадида 2016 йил сентябрида "Агробанк" вилоят филиалидан уч йил муддатга 1,6 миллиард сўм кредит маблағини олдик. Шу йилнинг 1 мартидан бошлаб Бухоро шаҳрининг А.Сомий кўчасидан Когон шаҳрига қўшимча йўналишда қатновни амалга ошираяпмиз. Йўлкира ҳақининг 500 сўм этиб белгилангани йўловчиларга қулайлик яратди. Қолаверса, сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатиш мақсадида ҳадемай, Хитойдан "Yuton" русумли 54 ўринли замонавий автобусларни харид қиламиз. Яқин истиқболда корхонамиз фаолиятини тўқимачилик ва тикувчилик ҳисобига кенгайтиришни ҳам мўлжаллаб турибмиз. Шу нуқтаи назардан ҳафталик семинар бизнесни тўғри юритган ҳолда мулкдан оқилона фойдаланиш борасидаги билим ва амалий кўникмаларимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ўқув курслари соҳа вакиллари ўртасида тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасида ўзаро тажрибалар алмашинишга ҳам хизмат қилди.

Машғулотлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Улар пиллани қайта ишлашга ихтисослаштирилган "Бухоро Бриллиант силк" қўшма корхонасига ташриф буюриб, бу ерда ишни оқилона ташкил этиш жараёни ва замонавий технологиялар билан танишишди.

Ҳафталик ўқувлар якунида тадбиркорлик субъектлари мутасаддиларига махсус сертификатлар топширилди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 55, 12.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.