Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Қадрият

Алпомишлар камол топар қучоқларида

Суратларда: уста Олим Иргашев ва у ясаган бешиклар.

Гўдакдан ҳаёт иси елади, дейишади. Шундай гўзал ифорни ўзида парваришлайдиган бир тилсим борки, уни бешик деб атаймиз. Ота-боболаримиз қўлида сайқал топиб, бизгача етиб келган бешик чақалоқнинг соғлом ва чиройли бўлиб камолга етишида беминнат хизмат қилувчи мўъжаз кошонадир. Дунёга келган янги меҳмоннинг саодатманд инсон бўлиб улға¬йишида унинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Шу боис ҳам ушбу жажжи қўрғон ижодкорлари моҳир бешиксозлар азалдан халқимиз орасида ҳурмат ва эъзозда бўлишган.

Бугун ҳам бу ҳунар эгалари эл ардоғида. Бухоронинг таниқли ¬бешиксоз усталаридан бири, қадимий ҳунарни ардоқлаб, янада ривожланти¬ришга ҳисса қўшиб келаётган уста-ҳунарманд Олим Иргашев ота касбини бугун фарзанду шогирдларига ўргатиб келаётир. Ёғоч билан тиллашиб, диллашиб тол дарахтининг забардаст новдаларидан миллатимиз келажаги, эртамиз эгалари учун жажжи қўрғон ясаш билан машғул.

— Отам Ғайбулла Иргашев бешиксозлар сулоласининг иккинчи авлод вакили,—дейди уста биз билан суҳбатда.— Ёшлигимдан отамга кўмак бериб, шу касб¬га меҳр қўйдим. Устахонадаги асбоб-анжомларни саранжомлаш вазифаси менинг зиммамда эди. Ёшим улғайгач, бешиксозликнинг нодир сир-асрорларини қунт билан ўргандим. 18 ёшимда мустақил равишда бешик ясай бошладим. Отамнинг бу ҳунарда талаблари битта эди — маҳсулотни сифатли тайёрлаш, зеро, бешикда келажак авлод ул¬ғаяди. Бу ақидага қаттиқ амал қилган ҳолда ҳозир икки ўғлимга отамерос ҳунарни ўргатяпман.

Бешиксозлик кўп меҳнат талаб қиладиган мураккаб ҳунар. Қадимдан усталар бешик ясаш учун энг мустаҳам ва хушбўй ёғочлар, хусусан, тол ва тут дарахтларини танлашган. Бугун ҳам шу анъана давом эттирилмоқда. Бундай ёғочлардан ясалган бешикда бола тинч ором олиб, соғлом ва бақувват камолга етади.

Уста Олим Иргашев қўлида жило топган халқ амалий санъати намуналари дунё эътирофига ҳам сазовор бўлмоқда. Яқинда у Америка ¬-Қўшма Штатларида ўтказиладиган "International Folk Art Market" халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф олди. Кўргазмада янги мижозлар орттириш, ўзбек бешикларини халқаро бозорга олиб чиқиш, миллий ҳунармандчилигимизни дунё аҳлига намойиш этишни мақсад қилган.

"Назардан, нафасдан, кўздан, сўздан, ёзу қишдан, яхшию ёмондан ўзинг асра! Бешикда тойлоқ, беланчакда тойчоқ бўлгин, гул кўрганда булбулу, тоғ кўрганда шунқор бўлгин!". Гўдакни илк бор бешикка белаётганда момолар тилидан янг¬райдиган бу илиқ тилаклар жажжи қўрғоннинг оҳиста тебранишию она алласига ҳамоҳанг тарзда инсон шуурига сингадию умр йўлларини ёритиб туради.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 55, 12.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.