Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Муаммолар ечими топилмоқда

2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Муаммолар ечими топилмоқда

Вилоят ҳокими Ў.Барноев Ғиждувон тумани "Ҳавзак" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Файз" фермер хўжалигининг дала шийпонида ¬туман аҳолиси вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси вакиллари, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси ва бошқа қатор бошқарма ҳамда ташкилотларнинг раҳбарлари қатнашди.

Туманда тадбиркорликка қизиқиш катта. Соҳа вакиллари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга қаратилган кўплаб лойиҳалар билан чиқишмоқда. "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилгани ишбилармонлар учун катта имконият бўлди.

Лекин туманда тадбиркорлик ривожида муаммолар етарлича.

— Мен ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки туман бўлимига 500 миллион сўм миқдорида кредит олиш бўйича мурожаат қилган эдим,—деди "GOLDEN FRUKT PRODUCTION" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Роила Мирзаева.—Бироқ, ҳалигача менга ижобий жавоб берилгани йўқ.

Қабулда банк мутасаддисидан масалага ойдинлик киритиш қатъий талаб қилинди. Қарангки, муаммо шу ернинг ўзида ечим топди. Яқин кунларда тадбиркор аёлнинг лойиҳаси молиялаштирилади.

— Бундан уч ой илгари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими шохобчаларидан 32 нафар санитар-хизматчи қатори мен ҳам штатлар қисқариши муносабати билан ишдан бўшатилган эдим,—дейди Гулноз Сулаймонова.—Туман тегишли идораларига мурожаат қилганимизга қарамай иш билан таъминланганимиз йўқ. Қолаверса, иш ўрнимиз қисқартилгани сабаб меҳнат қонунчилигига мувофиқ икки ойлик маош миқдорида компенсация пулини тўлаш ҳам чўзиляпти.

Фуқаро қабулдан мамнун бўлди. Боиси, унинг мурожаати қонуний ечимини топади. Вилоят ҳокими масалани қисқа муддатда ҳал этилишини ўз назоратига олди.

Шунингдек, тадбирда Кўлижаббор ва Найман қишлоқ¬лари вакиллари ҳудуддаги ¬"Алпомиш" мактабгача таълим муассасаси биносини рекон¬¬с-трукция қилиш, Нодирабегим маҳалласи йўлларининг таъмирталаблиги, Ғишти қишлоғиликларнинг электр таъминотидаги узилишлар, Лабирўд, Калон ва бошқа қишлоқлар фуқаролари сифатли ичимлик суви борасидаги муаммоларини кўтаришди.

Қабулда уларнинг мурожаатлари ўрганилиб чиқилиши ҳамда қўйилган масалалар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурига киритилган ҳолда босқичма-бос¬қич ҳал этилиши таъкидланди.

* * *

Шофиркон туманидаги Нав¬баҳор ва Денов қишлоқларида яшовчи аҳоли бир неча йиллардан бери электр ¬энергиясидаги узилишлар ҳамда кучланишнинг пастлигидан азият чекишар, улар бу борада бир неча марта туман ва вилоят миқёсидаги мутасадди раҳбарларга мурожаат қилишган эди. Бироқ, бу мурожаатларнинг барчаси эътиборсиз қолиб келаётганди. Вилоят ҳокими Ў.Барноев бошчилигида вилоят прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи, шунингдек, қатор бошқарма ва корхона-ташкилот раҳбарларининг мазкур тумандаги сайёр қабулида юқоридаги муаммога ечим топилди.

— 1975 йилда қурилган трансформатор ҳамда электр энергияси етказиб берувчи бошқа ускуналарнинг ниҳоятда эскирганлиги, хонадонларнинг кўпайиши ва аҳолининг ўсиб келган талаб-эҳтиёжларига жавоб беролмай қолган эди. Вилоят ҳокими билан юзма-юз мулоқотдан сўнг бир кунда янги трансформатор келтириб ўрнатиб беришди. Қишлоқдошларим бундан миннатдор. Улар одамларни рози қилиш орқали инсон манфаатларини таъминлашнинг мутлақо янги тизими ¬вужудга келаётганини ҳис қилишмоқда. Бу каби эътибор эса халқнинг давлатга нисбатан ишончини мустаҳкамлашга асос бўлади,—дейди меҳнат фахрийси Очил Мўминов.

Жойларда Президент Халқ қабулхоналарининг фаолият бошлаши, аҳолининг барча тизим ва даражадаги раҳбарлар билан бевосита мулоқот қилиш имкония¬тининг яратилиши жамиятимиздаги катта ижобий ўзгаришларга асос бўлиши аниқ.

Худди шу куни туман марказидаги "Шодлик" МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси Шароф Алиқуловнинг ҳам кўпдан бери дилида тугиб юрган нияти ушаладиган бўлди. Гап шундаки, бу жонкуяр отахон нуронийлар учун ҳордиқ маскани — қариялар чойхонасини барпо этишни ниятлаб юрганди. У кишининг ташаббуси ҳам вилоят раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиб, ушбу хайрли ишнинг тезроқ амалга оширилиши учун тегишли мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимининг ушбу сайёр қабулида аҳоли ва уларнинг вакиллари томонидан қурилиш, тадбиркорлик, саноат, коммунал хизмат, бандлик, ер-мулк кадастри, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳаларга оид 37 та мурожаати атрофлича кўриб чиқилди. Уларнинг 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. 12 тасига тушунтириш берилиб, 21 тасига ўрганиш ва кўриб чиқиш учун муддат берилди. Мурожаатларнинг аксарияти туман миқёсида ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммолардан иборат бўлиб, шу пайтгача айрим раҳбарларнинг эътиборсизлиги ва ҳаракатсизлиги оқибатида ечилмай қолиб кетаётган эди.

Шу ўринда яна бир маълумотни айтишимиз мумкинки, Президентимизнинг тумандаги Халқ қабулхонасига шу пайтгача келиб тушган мурожаатларнинг 250 таси қаноатлантирилди, 410 тасига тушунтириш берилди, 166 таси эса тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Эркин ЁДГОРОВ, Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбирлари

:: орқага № 55, 12.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.