Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Фонд лойиҳаси

Ифтихоримсан, спорт!

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Шавкат САИДОВ олган суратлар.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Қоракўл нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида "Бухоронома" вилоят газетаси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари билан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси доирасида "Ифтихоримсан, спорт!" мавзусида давра ¬суҳбати бўлиб ўтди. "Бухоронома" газетаси таҳририяти ҳузуридаги "Маънавий қалқон" клуби аъзолари то¬монидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Шамсиддин Йўллиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси Расул Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саодат Ғуломова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Гулноза Алиева, вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати раҳбари Акбар Рус¬тамов ҳамда кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни лойиҳа раҳбари, "Бухоронома" ва "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири Зариф Комилов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Таъкидландики, бугун юртимиз ёшларини спортсиз, спорт оламини эса ҳеч кимдан кам бўлмай камол топаётган ўзбекистонлик ёшларсиз, улар қўлга киритаётган юксак муваффақиятларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Давлатлар қудрати, хусусан, интеллектуал ва жисмоний салоҳиятига айнан йирик спорт мусобақалари орқали баҳо берилаётган бугунги даврда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга, бунинг учун имкониятларни тобора кенгайтириб боришга давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Ўз ўрнида, ушбу шароит ва имкониятлар ҳам самара бераётир. Мисол учун, бу йил Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинлари мамлакатимиз спорти тарихида ўзига хос из қолдирди. Ушбу нуфузли мусобақада ғалаба қозонган ҳамюртларимиз қаторида Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиё¬сов, Ришод Собиров, Ихтиёр Нав¬рўзов, Шерзод Намозов, Ширин Шарипов, Шуҳрат Бобоев сингари бухоролик ёшларнинг ҳам борлиги, улар юртимиз номини дунёга ёйишда муносиб ҳисса қўшгани қалбларимизни фахру ифтихорга тўлдиради.

—Ушбу нуфузли мусобақада спортчиларимиз бутун жаҳонга юртимизнинг улкан ¬салоҳиятини яна бир бор намоён этдилар, — деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси Расул Саидов суҳбат чоғида. — Улар Ўзбе¬кистон ёшлари нималарга қодирлигини, халқаро майдонларда эришаётган му¬ваф¬фақиятлари тасодифий эмаслигини яна бир карра ¬ис¬¬ботлади. Бу натижалар муста¬қиллигимиз бунёдкори, Ўз¬бекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом ¬Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар мевасидир.

—Спорт билан мунтазам шуғулланиш инсоннинг мард ва жасур бўлиб камол топиши, турли-туман синов ва қийинчиликларни мардона енгиб ўтишга қодир бўлиши учун мустаҳкам замин яратади,—дейди Қоракўл нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Баҳром Бобожонов.—Энг муҳими, спорт билан дўст бўлган ёшлар мутлақо бегона ва зарарли оқимларга қўшилиб кетмайди.

Тадбирда ана шу ғоялар илгари сурилгани биз учун аҳамиятли бўлди. Келгусида мен ҳам спорт билан янада кўпроқ шуғулланишни ўз олдимга мақсад қилдим. Коллежимиз вилоятнинг энг чекка ҳудудида жойлашган бўлсада, спорт билан шуғулланиш учун бу ерда барча шароитлар муҳайё.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар ва бу борада вилоятимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида ҳам атрофлича фикр юритдилар. Суҳбат чоғида ўқувчилар спорт усталари, эл ардоғидаги санъаткорларга ўзларини қизиқтирган ¬саволлар билан мурожаат қилишди. Халқ¬аро даражада муваффақиятларга эришган спорт усталарининг ёшлар билан дилдан мулоқоти йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, хушовоз хонанда Саодат Ғуломова иж¬росидаги Ватан, она юртни мадҳ этувчи дилтортар тароналар ёшлар томонидан жўр овозда ижро этилди, шўх куй-қўшиқлар эса барчани рақсга чорлади.

Тадбир сўнгида давра суҳбатида фаол қатнашган ўқувчилар, шунингдек, спорт ва таълим соҳасида муваффақиятга эришган туман ёшлари "Бухоронома" газетаси таҳририятининг фахрий ёрлиқ ва ¬эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 97, 26.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.