Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Кучлилар Бухорода аниқланди

Бухоро маданий марказидаги амфитеатрда қўл жанги бўйича 16, 17 ёш ва ундан катталар ҳамда профессионал спортчилар ўртасида республика мусобақаси ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг барча ҳу¬дудларидан спортчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг 5 та клуби қўл жангчилари ҳам иштирок этди.

Вилоятимиз вакиллари нуфузли мусобақага муносиб тайёргарлик кўришганини намойиш этишди. 16 ва 17 ёшли қўл жангчилари ўртасидаги баҳсларда 70 килограмм вазн тоифасида беллашган Азиз Адизов ва 80 килограмм оғирликда жанг олиб борган Мадамин Ҳасановлар маҳорат борасида анча устун эканликларини кўрсатиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Рашид Солиев, Мироншоҳ Убайдуллаев, Жавоҳир Қурбонов, Бунёд Жаланов ва Баҳриддин Очиловлар эса бронза медали соҳиби бўлишди.

Катталар ўртасидаги баҳслар ҳам кескин курашлар остида ўтди. Тегишли вазн тоифасида Фаррух Файзиев кумуш, Ражабали Ражабов, Шариф Қўшаев ва Умар Каримовлар бронза медалларини қўлга киритди. Аёллар баҳсида Муҳаррам Баҳронова ҳамда Зилола Тешаева ғолиб бўлди. Севара Губайдулинага эса бронза медали насиб қилди.

Профессионал спортчилар ўртасида вилоятдошларимиздан Жаҳонгир Жумаев, Ҳасан Бозоров ва Амирулло Жўраевлар ўз вазн тоифаларида мамлакатимизнинг энг кучли қўл жангчилари эканликларини исботлаб, турнир ғолиби бўлишди. Улар шу йилнинг ноябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланма олишди.

Умумжамоа ўртасида ғолиблик вилоятимиз қўл жангчиларига насиб қилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни тегишли равишда Наманган вилояти ва Ўзбекистон ¬Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси олди.

Кучли учликдан жой олганлар медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

* * *

Бухоро шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича республика мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Ғулом Мўминов хотирасига бағишланган турнирда мамлакат ҳудудлари, жумладан, вилоятимиздан 200 нафарга яқин спорт¬чилар иштирок этди. Беллашувларда Му¬роджон Ғайбуллаев, Муҳаммадамин ¬Аб-дурасулов, Шамшод Набиев, Сарвиноз Музаффарова, Шаҳноза Баҳодирова, Мавлюда Мирхонова (Бухоро), Сарвар Баратов (Қашқадарё), Абдураҳим Турсунов, Гулчирой Турғунова (Андижон) ва Ева Руппел (Тошкент вилояти) биринчи ўринни эгаллашди.

Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 45, 03.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.