Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Кучли картингчилар аниқланди

Суратда: мусобақа жараёни.

Мамлакатимизда ёшларни техник ва амалий спорт турларига кенг жалб қилишда ҳар йили Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамда унинг ҳудудий кенгашлари томонидан ўтказилаётган мусобақалар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон мудофаасига кў¬маклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотига қарашли Ғиждувон тумани автомобиль мактаби картодромида картинг бўйича республика турнири бўлиб ўтди.

Унда мамлакат ҳудудларидан 80 нафарга яқин ўғил-қиз иштирок этди.

Беллашувда 7 ва 17 ёшдаги ўсмирлар микроавтомобилларда куч синашди.

Яккалик баҳсларда тош¬кентлик Александр Донченко, Эмин Талибов, Андижон вилоя¬тидан Исломбек Исмоилов, Салимжон Ўрмонов, Намангандан Ясмина Эгам¬бердиева ҳамда бухоролик ¬Жасурбек Бахшиллаевлар шоҳсупанинг юқори поғоналаридан ўрин олишди.

—Шахсан мен учун мусобақа осон кечмади,—дейди Хоразм вилояти вакили, 3-ўрин соҳиби Амир Содиқов.—Чунки, бу спорт турида финишга етиб боришда қатнашчилардан ҳар бир дақиқада ҳушёрлик ва тезлик назорати талаб этилади.

Жамоавий натижаларга кўра наманганлик микроавтомобилчилар кубокни қўлга ¬киритишди. Тошкент шаҳри ¬иккинчи, Андижон вилояти вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.

Кучли учликка кирганлар тегишли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома"мухбири.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.