Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Кучлилар Бухорода сараланди

Бухорода спортнинг олимпиада турларига кирувчи бадминтон бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғис¬тон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 200 нафарга яқин ўғил-қиз иштирокчилар икки ёш гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Чемпионатда 2003-2004 ва 2005-2007 йилларда туғилган болалар ўртасида тегишли равишда Ҳамдам Барноев (Бухоро), Мадина Ғаниева (Навоий), Иван Баринов, Барно Қосимжонова(Тошкент шаҳри) ғолибликни қўлга киритди.

Кескин кечган ўғил ва қизлар жуфтлик баҳслари финалида Навоий вилояти вакиллари майдонга тушди. Рифат Сатторов—Азмиддин Зиёдуллаев, Мадина Ғаниева—Рухшона Ҳамидова "иккилик"лари ўз рақибларидан устун келишди. Аралаш мусобақаларда ҳам ушбу вилоят бадминтончилари Мадина Ғаниева—Рифат Сатторов биринчи ўринни эгаллади.

Чемпионатга жамоавий баҳслар якун ясади. Унда рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган бухороликлар ғолиб чиқишди. Кейинги икки совринли ўрин тегишли равишда Андижон ва Хоразм вилоятлари вакилларига насиб этди.

—Вилоятимизда бадминтон тобора оммавийлашиб, кучли спортчилар етишиб чиқмоқда,—дейди мусобақа ғолибларидан бири бухоролик Ҳамдам Барноев.—Улар орасида катталар ўртасида мамлакат терма жамоаси аъзолари Бахшулла ва Файзулла Амриллаевлар бор. Мен ҳам бу бадминтончи акаларимларга ҳавас қилиб, маҳоратимни оширишга интиляпман. Бунда ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбе¬кистон чемпионатининг аҳамияти катта бўлди.

Мусобақада эътироф этилганлар медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 29, 08.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.