Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

*Болалар спорти

Истеъдод, имконият ва эътибор

Хайрулло Жумаевни нафақат Шофиркон тумани, балки вилоятимиз спорт мухлисларию мутахассислари ҳам яхши танишади. Айни пайтда тумандаги 5-ўрта умумтаълим мактабида таҳсил олаётган бу истеъдод соҳибига тенгдошлари ҳавас билан боқишади. Бир неча йилдан буён миллий кураш билан жиддий шуғулланаётган Хайрулло вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида муваффақиятли қашнашиб келмоқда. Ўтган йилнинг августида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик айёмига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда ушбу ёш курашчининг ғолиб чиққани ҳам унинг салоҳиятидан дарак беради. Таъкидлаш жоиз, Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган бу нуфузли мусобақада у 90 килограмм вазн тоифасида гиламга тушган, ўшанда устози, Шофиркон туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Акобир Жумаевнинг йўл-йўриқ ва маслаҳатлари қўл келганди.

Умуман, кўплаб истеъдод эгалари вояга етган мазкур туманда болалар спортига катта эътибор бериляпти. Айнан юқорида зикр этилган таълим муассасаси фаолияти мисолида шу нарсага амин бўлиш мумкин. Ҳозирда 3450 нафардан зиёд ўғил-қиз сабоқ олиш асносида саломатлигини мустаҳкамлаётган ушбу даргоҳда спортнинг 15 тури бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Шу йўсин бу ерда А. Жумаев сингари устозлардан спорт сирларини ўрганаётган Хайрулло каби ёшларнинг турли мусобақаларда муносиб иштирок этиши учун замин ҳозирлан¬япти. Чунончи, бултур ок¬тябрь ойида ўзбек жанг санъа¬ти бўйича Жиззах шаҳ¬рида бўлиб ўтган Мирзо Улуғбек кубоги беллашувларда шу ¬муассасанинг 7 нафар тар¬бияланувчиси мусобақа шоҳ-супасига кўтарилди. Улар ора¬сида Б. Нормуродов, ¬З.Акрамов, Л. Жамилова каби 1-ўрин соҳибларини кўриш мумкин. Миллий спорт туримизга ошно тутинган ушбу ёш курашчиларнинг ютуқларида қора белбоғ соҳиби, иқтидорли ¬мураббий Латофат Раҳимованинг ҳам меҳнати катта.

—Таълим даргоҳимиз 2005 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган,—дейди туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Шавкат Муллоқулов.—Ўтган йилдан эътиборан эса унинг фаолият кўлами кенгайди. Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими томонидан ажратилган 6 миллион сўмлик маблағ ҳисобидан муассасамизга янги ва замонавий спорт анжомлари келтирилди.

Шунингдек, бу ердаги бадиий гимнастика залининг иситиш тизими ҳам янгиланди. Бунда вилоят молия бўлими ажратган 20 миллион сўмлик маблағ асқотди. Бундай ташқари, яқинда тумандаги яна бир таълим муассасаси—51-ўрта умумтаълим мактабида ҳомий ташкилотлар томонидан янги спорт зали қуриб, битказилди. Замонавий спорт жиҳозлари келтирилди. Ушбу хайр¬ли ишга эса 16 миллион сўм сарфланди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 26, 25.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.