Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

*Спорт: болалар футболи

Хотира турнири

Суратда: мусобақа ғолиби—Шофиркон тумани жамоаси.

Мамлакатимиз мустақиллигининг асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом ¬Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти бугунги авлод учун беқиёс ибрат мактаби, намунадир. Яқинда 2004-2005 йилларда туғилган ўқувчилар ўртасида Шофиркон туманидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган 18-мактаб-интернатида ташкил қилинган республика хотира турнирида ҳам худди шу жиҳатлар эътироф қилинди. Унда вилоятимизнинг Ромитан, Пешкў, Ғиждувон туманлари ўсмир ёшлари жа¬моалари билан бирга қўшни Навоий, ¬Самарқанд, Жиззах ҳамда ¬Сирдарё вилоятларининг футбол мактаб-интернатларидан жами 12 та жамоа иштирок этди.

Икки кун давом этган муросасиз ўйинлардан сўнг Шофиркон ҳамда Янгиер жамоалари финалда бир-бирларига рўбарў келдилар. Жанговар руҳда кечган учрашув 2:1 ҳисобида мезбон жамоа фойдасига ҳал бўлди. Шоҳсупанинг ке¬йинги ўрни учун кечган қизғин баҳсда эса самарқандлик ёш "чарм тўп"чилар навоийлик тенгдошларидан устун келдилар.

—Турнирда бир неча номинациялар бўйича ёш истеъдодлар кашф қилинди,—дейди мусобақа бош ҳаками Қаҳрамон Каримов.—Мезбонлардан Муҳаммадали Қудратов ва ¬Соҳибжон Муҳаммадиевлар "Энг яхши ўйинчи" ҳамда "Энг яхши тўпурар", Самарқанд вакили Жавоҳир Рустамов "Энг яхши дарвозабон", Янгиер тумани вакили Симоилов Аслбек "Энг яхши ҳимоячи", навоийлик ёш "чарм тўпчи" Азизбек Аҳроров эса "Энг яхши ярим ҳимоячи" деб топилдилар.

Ғолиблар ва мусобақа иштирокчиларига Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали томонидан диплом, медал, кубок ҳамда спорт кийимлари тантанали равишда топширилди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 20, 04.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.