Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

*Спорт

Гиламда—ёш эркин курашчилар

Бухоро шаҳри 2001-2003 ва 2004-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида эркин кураш бўйича республика очиқ турнирига мезбонлик қилди.

Унда Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари, пойтахт, шунинг¬дек, Қозоғистон Республикасидан жами 515 нафар ёш полвон иштирок этди.

Истеъдод соҳибларини кашф этиш, спортнинг эркин кураш турини оммавийлаштириш мақсадида ўтказилган мазкур турнир финалида икки ёш гуруҳида 42 нафар эркин курашчи бел олишди.

Муросасиз беллашувлар якунида ўз вазн тоифасида А.Наимов, Ш. Комилов, А.Комилов, М.Бешимов, М.Ёқубов, А.Раҳимов, ¬Ш.Ярашев, Ш.Сайфуллаев, А.Абдуллаев(Бухоро), А.Иброҳимов, А.Набиев, А.Мирзаев, Ш.Ғофуров(Навоий), А.Бахтиёров, А.Шариф¬хўжаев (Хоразм), Ж.Абду¬фаттохов, Ж.Абдусатторов (Тошкент шаҳри), А.Ўктамов (Са¬мар¬қанд) ва бошқалар биринчи ўринни эгаллашди.

—Ўзбекистонда олимпия спорт турлари сирасига кирувчи эркин кураш яхши ривожланган,—дейди мусобақа ғолибларидан бири, қозоғистонлик Ботир Шихов.—Буни кучли рақобат остида ўтган турнирда деярли барча асосий совринлар мамлакатингиз полвонларига насиб этганидан ҳам билса бўлади. Бундай мусобақаларнинг муҳим жиҳати шундаки, улар маҳорат ва таж-рибани оширишга хизмат қилади.

Турнир ғолиб ва совриндорлари медаллар, қимматбаҳо сов¬ғалар билан тақдирланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

Волейболчи қизлар баҳси

Бухоро давлат университетининг спорт залида 18 ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати дастлабки тур бос¬қичи бўлиб ўтди.

Бухоро давлат университетининг спорт залида 18 ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати дастлабки тур бос¬қичи бўлиб ўтди.

Мусобақа ушбу спорт тури бўйича қобилиятли қизларни кашф этиш ҳамда улардан кучли жамоаларни шакллантириш мақсадида республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Волейбол федерацияси томонидан ташкил этилди.

Унда Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган жамоалар куч синашди.

5 кун давом этган муросасиз баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилояти жамоалари энг кўп очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилишди. Хоразм, Бухоро, Фарғона ҳамда Жиззах вилояти вакиллари кейинги ўринлардан жой олишди.

Чемпионатнинг навбатдаги босқичи Самарқанд вилоятида бўлиб ўтади.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

Кубок Бухорода қолди

Бухоро олимпия захиралари коллежида самбо ва жанговар самбо кураши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Маданият ва спорт ишлари бош¬қармаси, Ўзбекистон самбо ассоциацияси ва унинг вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувнинг очилиш маросимида ушбу спорт турининг оммалашиб бораётгани таъкидланди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатимиз вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 450 га яқин спортчи ғолиблик учун курашди.

Муросасиз кечган беллашувларда тегишли вазн тоифаларида эркаклар ўртасида Эргаш Айтбаев (Қорақалпоғистон Республикаси), Абдураҳмон Ҳабибуллаев (Андижон), Алибек Мамуров, Умид Абдуллаев, Нодир Ходжаев, Жамшид Султонов, Нозим Тошев, Сиё¬вуш Норов (Бухоро), Меҳрож Ашуров (Қашқадарё)лар ғолибликни қўлга киритишди.

Аёллар ўртасида эса ғолиблик Мавлуда Раматова (Хоразм), Иқбол Акрамова (Самар¬қанд), Озода Жўраева (Наманган), мезбонлар Сайёра Тошпўлатова, Дилором Зикриллаева, Мухлиса Мўминова, шунингдек, Ҳамидахон Олимова (Андижон), Марҳабо Киранбоева, Мафтуна Ҳамдамова (Жиззах) ларга насиб этди.

Жанговар самбо йўналишида эса Дилшод Намозов, Феруз Нуриддинов (Бухоро), Бекмурод Очилов (Самарқанд), Муҳриддин Тўраев, Баҳром Йўлдошев (Навоий), Аҳмадулло Нурдинбоев, Фар¬ҳод Машрабов, Баҳромжон Султонов (Андижон), Жавботир Бозоров (Қашқадарё)лар ғолиблик шоҳсупасининг юқори поғонасини эгаллашди.

Умумжамоа ҳисобида бухороликлар ғолиб чиқдилар. Андижон ва Самарқанд вилояти вакиллари кейинги ўринларни эгаллашди.

Кучлилар сафидан жой олганлар кубок, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 3, 07.01.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.