Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Ёш спортчиларга Янги йил совғаси

Қоракўл туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби бир кунда 200 нафаргача ёшлар турли секцияларда шуғулланадиган ўзига хос марказга эга бўлди.

Бу ерда мактабнинг ¬йирик спорт зали ва унга ёнма-ён ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Умумий лойиҳа-смета қий¬мати 4,3 миллиард сўм бўлган ушбу объектлар республика Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига барпо этилди. Шунингдек, бу иншоотлар 343 миллион сўмлик жиҳозлар билан ҳам таъминланди.

Замонавий спорт ин¬шооти¬нинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан вилоят давлат таш¬килотлари раҳбарлари, Қоракўл туманида амал¬га оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишгани келган барча ¬туман ва шаҳарлар ҳокимлари, спорт ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида танта¬нали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев ва бошқалар сўзга чиқди.

Спорт залида миллий кураш, эркин ва юнон-рум курашлари, бокс, дзюдо билан шуғулланиш учун барча қулайликлар яратилган. Бу ерда мураббийлар, тиббиёт, ҳакамлар хоналари ҳам ташкил этилган.

— Шу пайтгача эски бинода шуғулланиб келардик. Очиғи, дои¬мий иситилмайдиган иншоот маш¬ғулотлар учун қулай эмас эди, — дейди яқинда Ҳиндистонда кураш бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўрта¬сида ўтказилган жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби Абдулазиз Ҳамроев. — Биз бугун ўзимиз орзу қилган спорт залига эга бўлганимиздан жуда хурсандмиз. Бу ерда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилувчи кўплаб полвон ва боксчилар етишиб чиқади.

Таъкидлаш жоиз, ёпиқ сузиш ҳавзасининг фойдаланишга топширилиши қоракўллик ёшлар учун Янги йил арафасида ажо-йиб совға бўлди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг туман бўлими бош мутахассиси Туйғун Тангриевнинг ай-тишича, ҳозирдаёқ сув спортига 50 дан зиёд ўғил-қиз қизиқиш билдираётган экан.

Умуман, Қоракўл туман БЎСМида бугунги кунда 6 минг¬дан зиёд ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Янги иншоотда катталар учун соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 2, 06.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.