Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

* Бокс

Шаҳобиддин янги вазнда ҳам чемпион

Нафақат бухороликлар, балки мамлакатимиз барча бокс мухлисларини бир янгилик мамнун этгани, шубҳасиз. Рио Олимпиадасида 52 килограмм вазнда тенгсиз деб топилган вилоятдошимиз Шаҳобиддин Зоиров бир йиллик танаффусдан сўнг яна катта рингда ўзини кўрсатди.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати унинг ўзига хос тақдимотига айланди. У янги, 56 килограмм вазнда рингга чиқди. Саралаш баҳсларидан сўнг Шаҳобиддин финалда Тошкент шаҳри вакили Абдулхай Шораҳматовга рўбарў келди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Унинг муваффақиятини жамоадоши Сардорбек Ёрмуҳамедов ҳам такрорлагани эътиборли. 91 килограмм вазн ¬тоифасида ғолибликка даъвогарлар етарлича эди. Аммо Сардорбек финалда пойтахтлик Ҳасан Баротов устидан ҳам ғалаба қозониб, фахрий шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, чемпионатда бухоролик Мироншоҳ Ибрагимов ва Шукуржон Раҳимов тегишли вазн тоифаларида кумуш медалларга сазовор бўлди.

Вилоятимиз боксчилари умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

_______________________________________________________

* Футбол

Қозонда бўлмаса...

Бухорода Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоаларининг 2000 йилда туғилган ўсмирлар гуруҳлари ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди.

Ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, улар маҳоратини оширишга кўмаклашиш ва селекция ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада 12 та жамоа баҳс юритди.

Чемпионатнинг финал босқичида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти "чарм тўп"чилари куч синашди. Учрашувда олий лиганинг етакчи клублари ҳисобланган "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўринбосарларидан таркиб топган пойтахт терма жамоаси рақиблар дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритиб, олтин медални қўлга киритди. Сирдарёликларга иккинчи ўрин насиб этди. Мусобақа ни¬зомига кўра, Тошкент ва Андижон вилоятлари футболчилари учинчи ўрин соҳиблари сифатида тақдирланди.

Афсуски, бухоролик ёш футболчиларни "ўз уйлари деворлари" қўллай олмади. Улар 9-ўрин билан чекланишди. Бундан ортиғига маҳоратдаги кемтиклик имкон бермади. Хуллас, қозонда бори чўмичга чиқди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.