Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

*Спортимиз маликалари

Ишончни оқлайвер, Нигина

Ўзбек жанг санъати буюк бобокалонимиз Амир Темур номи билан бевосита боғлиқ. Ушбу жанг санъати машқлари асосини темурона ҳарбий жанг усуллари ва якка кураш тур¬лари ташкил этади. Ундаги комплекс машқлар "Ватан", "Истиқлол", "Қал-қон", "Баркамол авлод", "Камолот", "Жалолиддин Мангуберди", "Темур Малик", "Паҳлавон Маҳмуд", "Алпомиш", "Широқ", "Спитамен", "Етти тирсак" каби номлар билан аталади.

Нигина Фармонова тўрт йилдирки мазкур спорт тури билан шуғулланиб келади. У нафақат вилоятимиз, балки республикамиздаги ўзбек жанг санъати мутахассисларининг ҳам назарига тушиб улгурди.

"Мустақиллик", "Тўмарис", "Амир Темур", "Баркамол авлод" каби мамлакат биринчиликларида иштирок этиб, ўз вазн тоифасида беш маротаба ғолибликни қўлга киритган. Унинг бу ютуқларида Шарқ якка кураши бўйича уч карра жаҳон чемпиони, қатор нуфузли халқаро мусобақалар совриндори Комил Шукуров ва ¬Акмал Ҳамроевларнинг меҳнати катта.

Нигина жорий йилнинг сен¬тябри¬да Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон якка курашлари фестивалида муносиб иштирок этди. 50 килограмм вазн тоифасида уч марта татамига чиқиб, ҳиндистонлик, филиппинлик ҳамда кореялик рақибалари устидан ғалаба қозонди. Халқаро мусобақада қатнашган дунёнинг 67 та мамлакати орасида Ўзбе-кистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Бу ғалабага қаҳрамонимиз ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Маҳоратли спортчи қиз Бухоро педагогика коллежининг мураббийлик бўлимида таҳсил олмоқда. Яхши ўқиш билан бир қа-торда, машғулотларда мунтазам қатнашиб, халқаро белла шувларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, юртимиз байроғини янада баландга кўтаришга бел боғлаган.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 97, 02.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.