Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Кураш маркази барпо этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрда қабул қилинган "Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори юртимизда халқимизга хос қадриятларни ўзида мужассам этган ушбу спорт тури равнақини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Вилоят ҳокими Ў.Барноев ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш, спортчилар, мураббийлар ҳамда ҳакамларнинг маҳорати ва малакасини ¬мунтазам ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ўқув машғулотлари жараёнларининг юқори сифатини таъминлаш, шунингдек, курашни аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида фаол тарғиб қилиш, оммалаштириш мақсадида тегишли қарорни имзолади.

Унда таъкидланадики, республика Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2018 йилда мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида бўлганидек, Бухоро шаҳрида ҳам Кураш миллий спорт турлари маркази барпо этилади.

Қарорда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси, вилоят архитектура ва қурилиш, жисмоний тарбия ва спорт бош¬қармалари ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимлигига икки ой муддатда намунавий лойиҳалар асосида қурилиши режалаштирилган мазкур марказни барпо этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиб, вилоят ҳокимлигига тақдим этиш топширилган.

6 сентябрь куни мамлакат миқёсида Кураш куни, деб белгилангани муносабати билан турли мусобақалар ва мазкур спорт турини ривожлантиришга бағишланган семинарлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Қарорда 2018 йилдан бошлаб, клублар ва секциялар, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида кураш бўйича мусобақалар ташкил этишнинг белгилангани вилоятда мазкур спорт турини янада оммалаштириш, Ватанимиз шарафини Осиё, жаҳон чемпионатлари ҳамда бошқа халқ¬аро турнирларда муносиб ҳимоя қиладиган полвонларни вояга етказиш, уларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 97, 02.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.