Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Ёш ракеткачиларнинг маҳорат кўриги

Бухорода 2001-2008 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида стол тенниси бўйича турнир бўлиб ўтди.

Ёшларнинг стол теннисига қизиқишини ошириш орқали истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу беллашувларда Навоий, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва пойтахтдан 180 дан зиёд ракеткачи куч синашди. Беш кун давом этган мусобақа улар учун маҳорат кўригига айланди.

Турнирда мезбонлар вакили ўн бир ёшли Нозима Ғуломованинг номи алоҳида эътироф этилди. У тенгқурлари даврасида ҳам, ўзидан икки ёш катталар баҳсида ҳам биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақада барча ёш тоифаларида ¬бухоролик ўғил-қизларнинг қўли баланд келди. Беҳруз Бахшуллаев, Муҳаммадали ¬Ху-дойқулов, Халил Атоев, Мироншоҳ Шарофиддинов, Нилуфар Мирзаева, Моҳинур Шариповалар шоҳсупанинг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди.

Ҳожибегим НАРЗИЕВА, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналис¬тика факультети IV босқич талабаси

:: орқага № 94, 22.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.