Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

*Футбол

Кучлилар Бухорода аниқланди

Бухорода мамлакат чемпионати олий ва биринчи лига клублари қо¬шидаги футбол мактабларининг 2001-2002 йилларда туғилган ўсмир тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Прфес¬сио¬н¬¬ал футбол лигаси томонидан иқтидорли ёшларни аниқлаш, яъни селекция ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада "Бунёдкор", "Пахтакор" (Тошкент), "Бухоро" (Бухоро), "Навбаҳор" (Наманган), "Насаф" (Қарши), "Нефт¬чи" (Фар¬ғона), "Машъал" (Муборак) ва "Ўз Донг Жу" (Андижон) жамоалари иштирок этди.

Саралаш ва ярим финал баҳслари натижаларига кўра ғолиблик учун баҳсга пойтахт вакиллари "Бунёдкор" ва" Пахтакор" футболчилари майдонга тушдилар. Учрашувнинг асосий вақти дуранг(0:0) билан тугагач, олтин медаль эгасини пенальтилар бўйича аниқлашга тўғри келди. Унда ёш "Бунёдкор"чиларнинг қўли баланд келди. Ҳисоб 4:3.

Учинчи ва тўртинчи ўринлар учун бўлган баҳсда эса "Бухоро" ва "Ўз Донг Жу" жамоалари ¬учрашди. Бу ўйиннинг ҳам асосий вақтида кучлар тенг келди (1:1). Пенальтилар бўйича 5:3 ҳисобида андижонликлар ғолиб чиқди.

Мусобақа ғолиби ва кучли учликда эътироф этилган жамоалар тақдирланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 94, 22.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.