Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

"BUXORO OPEN—2017"

Таэквондочиларнинг халқаро турнири

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда Таэквондо (ITF) ҳудудий федерацияси ҳамкорлигида Бухоро олимпия захиралари коллежида халқаро турнир ташкил этилди. Унда мамлакатимиз ва Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикасидан 500 га яқин таэквондочи йигит-қизлар иштирок этди.

Иштирокчилар даянда ҳимоя воситаларида яккама-якка олишиш ҳамда махсус машқларни бажаришдаги ижро техникасини намойиш этишди.

Йигитлар ўртасидаги баҳсларда тегишли ёш ҳамда вазн тоифасида Муҳаммадқодир Солиев, Рамазон Аҳмадов (Бухоро), Зитлей Диас (Қозоғистон), Сардор Солиев, Муҳаммадали Маматраҳимов (Тошкент шаҳри)лар ғолиб бўлишди.

Қизлар беллашувларида эса Зарина Йўлдошева, Махфуза Жума¬боева (Бухоро), Малика Чориева (Қаш¬қадарё), Екатерина Филипова (Қирғизистон), Диана Исакбаева (Қозоғистон)лар рақибаларидан устун келишди.

— Мусобақанинг аксарият вазн тои¬фаларида бухороликлар ғалаба қозонишди, — дейди қирғизистонлик мураббий Нуриддин Каимов. — Бу эса вилоятингиз ёшлари орасида таэквондо спорт турига қизиқиш катталиги билан боғлиқ. Мусобақада 7 нафар ёш таэквондочимиз билан қатнашдик. Аммо ўзимиз истаган натижага эриша олмадик. Бу ерда тўплаган тажриба келгуси турнирларда муваффақиятли иштирокимизга хизмат қилади.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Бухоро ёшлари қўлга киритди. Қозоғистон ҳамда Қашқадарё вилояти таэквондочилари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 93, 20.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.