Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Ёш футболчиларнинг халқаро турнири

Бухорода таниқли футбол мутахассиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий А.Червов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада 2006 йилда туғилган болалар жамоалари — 28-БЎСМ, "Бухоро профес¬сионал футбол мактаби"(Бухоро), "Пахтакор"—республика олимпия захиралари коллежи", "Бунёдкор—А" ва "Бунёдкор — Б", 7-БЎСМ (Тошкент), "Янгиер" (Сирдарё) ва "Шўртан" (Қаш¬қадарё) футбол мактаблари, 1-БЎСМ (Самарқанд), 1-БЎСМ (Наманган), "Қўқон—1912" (Фарғона) ҳамда "Интимак"(Бишкек, Қирғизистон) жамоалари иштирок этди.

Қарийб бир ҳафта давом этган турнирнинг саралаш ўйинлари якунларига кўра пойтахтликлар—"Бунёдкор—А" ва "Пахтакор"—республика олимпия захиралари коллежи" футболчилари финалга чиқди. Унда ёш "бунёдкор"чилар рақиблари дарвозасига учта жавобсиз тўп киритиб, халқаро турнирнинг бош совринини қўлга киритди. Шу тариқа, "Пахтакор"нинг бўлғуси ўринбосарлари иккинчи, Қирғизистоннинг "Интимак" жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Таъкидлаш керак, турнирда вилоятимиз вакиллари —"28-БЎСМ" футболчилари мусобақани яхши бошлади. Аммо улар учинчи ўрин учун курашда қирғизистонлик тенгқурларига кичик ҳисобда имкониятни бой беришди. Шунга қарамай, вакилларимиз пой¬тахтлик мутахассисларда яхши таассурот қолдирди. Жамоанинг тўрт нафар аъзоси "Бунёдкор —А" ва "Пахтакор"— республика олимпия захиралари коллежи"га синов кўригидан ўтиш учун таклиф этилди.

— Мамлакатимизда футболни янада оммавийлаштириш, иқтидорли ёш "чарм тўп"чиларни аниқлаш ва рағбатлантиришга, шунингдек, юртимиз мутахассислари ҳамда уларнинг хорижий ҳамкасблари ўртасида ўзаро тажриба алмашинишга хизмат қиладиган халқаро турнир навқирон футболчилар учун ҳақиқий маҳорат кўригига айланди,— деди Бухоро вилоят футбол федерацияси вице-президенти Тўра Қўлдошев.—Яна бир эътиборли томони шундаки, келгуси йилда унда иштирокчи жамоалар сони янада кўпа¬йиши кутилмоқда.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

______________________________________________________

*Бадиий гимнастика

"Ёшлар ғунчалари" ғолиблари аниқланди

Суратда: турнир сов¬риндорларидан бир гуруҳи.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ташаббуси билан қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бадиий гимнас¬тикани оммалаштириш, уларни ҳаваскорликдан профессионал даражага олиб чиқиш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида "Ёшлар ғунчалари" республика очиқ турнири ўтказилмоқда.

Яқинда Бухоро шаҳридаги "Нафис" спорт мажмуасида мазкур турнирнинг вилоят бос¬қичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардан 150 нафар ёшлар иштирок этди.

Мусобақа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт ишлари, халқ таълими бош¬қармалари ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиалининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилди.

Беллашувларда қизлар ҳалқа, тасма ва копток билан машқларда ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Уларнинг чиқиш¬лар謬 техник ижро ва бадиийлик мезонлари бўйича баҳоланди.

Якунда тегишли ёш тои¬фасида Аида Ҳайдарова, Сарвиноз Муҳаммад¬юсупова, ¬Рушана Раҳимова, Сабина Абдураҳмонова, Дилдора Мансуровалар фахрий шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олди.

Низомга кўра ғолиблар билан бирга иккинчи ўринни эгаллаган Камола Уракова, Машҳура Юсупова, Лазиза Атоева, Азиза Қудратова, Дилдора Исмои¬ловалар ҳам турнирнинг республика босқичида иштирок этади.

Эътироф қилинганлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 89, 04.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.