Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Спорт хабарлари

Спортчиларимиз тантанали кутиб олинди

Туркманистон пойтахти Ашхабад шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақа дастуридан ўрин олган 21 спорт тури беллашувлари бирин- кетин ниҳоясига етаяпти.

Таъкидлаш керакки, қадриятларимизни ифода этадиган миллий курашимиз хорижда тобора оммавийлашиб бораётир. Буни Осиё ўйинлари ҳам яққол кўрсатди. Мазкур спорт турида қитъадаги 37 та мамлакат полвонлари беллашди. Унда ўзбек курашчилари турли вазн тоифаларида 9 та олтин, битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ўтган якшанба куни мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари республикамизга қайтиб келди. Улар юртимизнинг жанубий чегара ҳудуди—Олот туманида карнай ва сурнай садолари остида гуллар билан кутиб олинди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Ш.Саломов ва бошқалар полвонларимизни Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани билан табриклаб, навбатдаги мусобақаларда муваффақият тиладилар.

Ашхабаддаги кураш баҳсларида вилоятимиз вакили, олотлик Гавҳар Худойқулова ҳам совриндорлар сафидан муносиб ўрин олди.У дастлаб Эрон курашчиси, сўнгра мўғулистонлик рақибасини мағлуб этди. Бироқ Туркманистон терма жамоаси аъзосига қарши финалга чиқиш баҳсида кутилмаганда қўлидан жароҳат олиб, беллашувни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа, унинг бронза медали билан чекланишига тўғри келди.

—Чемпион бўлишни ният қилган эдим,—дейди Гавҳар Худойқулова.—Афсуски, омадим келмади. Нима бўлганда ҳам ҳаётимдаги энг йирик мусобақа менга катта тажриба мактаби вазифасини ўтади. Яқинда миллий курашимиз Очиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Келгуси йилда бўлиб ўтадиган бу йирик мусобақада олтин медални қўлга киритиш борасидаги орзуим ушалишига ишонаман.

Совриндор эркин курашчилар шарафланди

Суратда: совриндор спортчиларимиз (чапдан ўнгга) Умиджон Жалолов, Фаррух Шарипов ва Жаҳонгирмирзо Туробов. С.ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Ўтган йил Бразилияда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг эркин кураш мусобақасида бухоролик Ихтиёр Наврўзов ўз вазн тои¬фасида бронза медалига сазовор бўлган эди. Бугунги кунда вилоятимизда унга муносиб ўринбосарлар камол топмоқда.

Июль ойида Хитой Тайпейида 20-21 ёшлилар ўр¬тасида бўлиб ўтган Осиё чем¬пио¬натида таниқли мураббий Салоҳиддин Қо¬дировнинг шогирди Жаҳонгирмирзо Туробов катта ¬муваффақиятга эришди. 55 килограмм вазн тоифасида гиламга тушган вакилимиз олтин медални қўлга киритди.

Сентябрь ойи биринчи ўн кунлигида эса Грецияда 16-17 ёшли ўсмирлар ўртасида ташкил этилган жаҳон чемпионатида Умиджон Жалолов( мураббийи Убайд Тиллаев) 42 килограмм ва Фаррух Шарипов (мураббийи Ашур Холиқов) 50 килограмм вазнли полвонлар даврасида иккинчи ўринни эгаллаб, юртимизга кумуш медаллар билан қайтди.

Куни-кеча Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи йиғингоҳида ушбу сов-риндорларни шарафлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров бевосита Президентимиз раҳбарлигида спортга қаратилган эътибор ёшларни жисмоний ва маънан баркамол этиб тарбиялаш ҳамда юр¬тимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қиладиган истеъдодларни вояга етказишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг совриндор эркин курашчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.Уларни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят эркин кураш федерацияси раҳбари Шуҳрат Алиев табриклади.

Жаҳон чемпионатида қатнашган ўсмир полвонларимиз учун навбатдаги асосий мусобақалар келгуси йил баҳоридан бошланади. Қитъа чемпиони Жаҳонгирмирзони ҳам олдинда жиддий синовлар кутиб турибди.

—Шу кунларда Ўзбекистон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўряпман,—дейди Жаҳонгирмирзо.—Унда ғолиб чиққан полвонлар 23 ёшгача бўлган курашчилар ўртасида Польшада ташкил этиладиган жаҳон биринчилигида ¬қатнашади. Менинг вазним тоифасида кучли полвонлар жамланган. Муросасиз рақобатда жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 78, 27.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.